Бобохон

Бобохон, Бобосултон (1582 йил вафот этган) – Туркистон ва Тошкент ҳокими (1579 йилдан). Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) ўғли, Абдуллахон II нинг ашаддий рақиби. Отаси Бароқхон вафотидан сўнг (1556 йил) Гадой султон билан Самарқанд ҳокими бўлган. Ўша даврда Тошкентга Дарвешхон ҳоким эди.

Бухоро билан сулҳ тузган Дарвешхонни зиндонбанд (1574 йил) қилиб, Тошкентни идора этган. Бобохон Самарқандга 30 минг кишилик қўшин жўнатган, бироқ бу қўшин Абулхайр султон томонидан мағлуб этилган. 1578 йил Бобохон катта қўшин билан Зоминга келган. Абдуллахон унга тўсатдан ҳужум қилиб, қочишга мажбур қилган. Абдуллахон Туркистонга мулозимларини юбориб Дарвешхонни зиндондан озод қилган ва унга Тошкент тахтини қайтариб берган. Тошкентда Абдуллахон яхши кутиб олинган (1579 йил). Бобохон манғитлар юртига қочган.

Бобохон элчи юбориб, тавба-тазарру қилгач, Абдуллахон унга Туркистонни берган. Аммо орадан ҳеч вақт ўтмай, Бобохон яна бош кўтариб, Тошкентга юриш қилган ва Дарвешхонни қатл эттирган (1579). Абдуллахон зудлик билан Тошкентга отланган. Чирчиқ бўйидаги жангда Бобохон енгилган. Абдуллахон Тошкентни қамал қилган, шаҳарликлар 10 минг кишилик кўнгилли лашкар тўплаб, мардонавор қаршилик кўрсатишган. Ниҳоят, Абдуллахон шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлган. Бобохон чўлга яширинган. 1580 йил Бобохон қозоқ хонларидан Ҳақназархонни енгган, жангда Ҳақназархон ҳалок бўлган. Унинг вориси Шиғайхон ва унинг ўғли Таваккалхон Абдуллахон хизматига келишган. Таваккал султон бошчилигидаги қўшин билан бўлган жангда Бобохон ўлдирилган. Унинг бошини Абдуллахонга келтиришган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Нормуҳаммад қушбеги

Post Views: 119 НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *