Бош саҳифа » Масжидлар » Туркиядаги Хожи Ўзбек масжиди – усмонийлар даврининг илк иншоотларидан

Туркиядаги Хожи Ўзбек масжиди – усмонийлар даврининг илк иншоотларидан

Туркиянинг Изник шаҳрида усмонийлар давлатининг биринчи рўйхатга олинган меъморий обидаси – Хожи Ўзбек масжиди қад ростлаб турибди.

734 ҳижрий, 1333-34 мелодий йилларда қурилган ушбу масжид бугунги Туркиянинг диққатга сазовор, саёҳатчилар эътиборидаги обидаларидан ҳисобланади. Интернет тармоқларида ушбу масжид суратларини кўплаб учратиш мумкин.

Турк манбаларида келтирилишича, Изник (ўша даврдаги Никея) Ўрхон I томонидан фатҳ қилингандан сўнг 3 йил ўтиб, Хожи ўзбек Муҳаммад ўғли томонидан бино қилинган масжид ўз услубига кўра ўхшаши йўқ ҳисобланади. 7,92х7,92 м ўлчамдаги тўғри тўртбурчак шаклида қурилган масжид диагонали 8 м бўлган гумбазга эга.

1940-йилларда йўлни кенгайтириш мақсадида масжиднинг ғарбий қисмидаги устунлар ва саҳн бузилган.

1959 йилдаги қурилиш натижасида бинонинг шимолий қисми кенгайтирилган.

 

Ўхшаш мақола

Мечеть хана Узбека

Post Views: 220 Мечеть хана Узбека — один из самых известных памятников мусульманской культуры. К …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *