Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Жарариқ даҳаси

Жарариқ даҳаси

ЖАРАРИҚ ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида, Кўксарой, Алп Жамол, Жарариқ, Белтепа кўчалари оралиғида жойлашган. Даҳа 1939–42 йилларда Тошкент вилояти «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги ҳудудида ташкил этилган. 1988–93 йилларда жамоа хўжалиги ерлари шаҳар тасарруфига ўтказилди ва эски якка тартибдаги уй-жойлар ўрнига Тошкент шаҳрини реконструкция ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳалари асосида замонавий кўп қаватли турар жойлар қурила бошлади. Даҳада 30 та 9 қаватли, 27 та 4 қаватли турар жойлар, якка тартибдаги уй-жойлар, 2 та мактаб, боғча, савдо, маданият ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент герби

Post Views: 631 ТОШКЕНТ ГЕРБИ – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *