Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Оқтепа майдони

Оқтепа майдони

ОҚТЕПА МАЙДОНИ – Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Есенин, Боғистон ва Самарқанд Дарвозаси кўчалари туташган чорраҳада жойлашган. Майдон ўртасидан Оқтепа канали ўтган. Чилонзор Оқтепаси номидан келиб чиққан ҳолда шу ном билан юритилади. Ҳудуддаги транспорт тугунини ечиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1954–55 йилларда Оқтепа канали устига кўприк қурилган. Жой атрофида олиб борилган кенг қамровли қурилишлар туфайли Оқтепа майдони 1963 йилда ташкил топган. Мустақиллик йилларида майдонда ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Майдон атрофида Чилонзор туманига қарашли «Оқтепа», Лутфий, «3-Чарх Камолон», Шайхонтоҳур туманига қарашли «Чўпонота» ва Олим Хўжаев маҳаллалари, савдо мажмуалари ва шохобчалари, автобус, трамвай ва маршрутли такси бекатлари, дорихона, ташқи реклама воситалари, кўп қаватли турар жой бинолари, маъмурий бинолар, гўзаллик салонлари, озиқ-овқат дўконлари ҳамда турли сервис хизматлари жойлашган. Яқинида Чилонзор 7-мавзеси, «Микрокредитбанк», «Наврўз» FМ радиостанцияси, Педагогика касб-ҳунар коллежи, Автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи, Кимё-технология институти лицейи, маданият уйи, мактаб ва боғчалар жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Жарариқ даҳаси

Post Views: 469 ЖАРАРИҚ ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида, Кўксарой, Алп Жамол, Жарариқ, …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *