ТЎЙТЕПА – шаҳар (1973 йилдан), Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани маркази (яқин кунларда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази сифатида эълон қилиниши кутилмоқда). Тошкент агломерациясида, ундан 37 км. Яқин темир йўл станцияси – Чиғириқ (5 км). Аҳолиси 36,7 минг киши (2008). Қадимда Мингтепа, Нукат номлари билан маълум бўлган. Шаҳар тўғрисидаги илк маълумотлар унинг ривожланган даври (10–12-асрлар)га тўғри келади.
Тўйтепа автомобиль йўллари орқали Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. Тўйтепа яқинидан Тошкент–Ангрен темир йўли ўтади. Шаҳарнинг жануби-ғарбида Тўябўғиз сув омбори жойлашган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
Ушбу фотосурат Жиззах шаҳрига тегишли. Ҳозир ушбу фонтан бузиб ташланган бўлсада, Тўйтепа шаҳрига тегишли эмас.
http://uza.uz/upload/resize_cache/iblock/bb3/660_550_1/4_jizzax.jpg
http://uza.uz/upload/resize_cache/iblock/657/660_550_1/6577cfa28640fb57b0ff0e460c506571.JPG