Бош саҳифа » Биласизми? » Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси

ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ, Тошкент тиббиёт академияси – Тошкентда дастлаб 1920 йил Туркистон (Ўрта Осиё) университетида тиббиёт факультети ташкил этилган. 1931 йил Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факультети Ўрта Осиё тиббиёт институтига айлантирилган. 1935 йилдан Тошкент давлат тиббиёт институти (ТошМИ) деб аталган. 1990 йилда Тошкент тиббиёт институти 1- ва 2-тиббиёт институтларига бўлинди. 2005 йил 1- ва 2-Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди. Академия юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва сифатини ошириш, ўқиш жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган зарур ўқув ва моддий техника базасини яратиш, илғор таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида янги мазмун билан бойитиш, бўлғуси мутахассисларнинг таълими улар томонидан аниқ даволаш амалиёти малакаларини эгаллаш билан чамбарчас боғлаб олиб борилишини таъминлаш мақсадида тузилган. Академияда 5 ўқув факультети (даволаш, тиббий-педагогика, стоматология, тиббий профилактика ҳамда олий ҳамширалик иши), 58 кафедра, аспирантура, марказий илмий-текшириш ва марказий клиник лаборатория ва клиника (қ. Тиббиёт академияси клиникалари), илмий тиббий ахборот бўлими, музей, академик лицей, кутубхона (1 млн дан зиёд асар), нашриёт ва босмахона бор. 5500 га яқин талаба, шунингдек, магистратура йўналишида 40 мутахассислик бўйича 720 дан зиёд резидент таълим олади (2008). Академия Тошкент шаҳридаги йирик касалхоналарда қўшимча клиник базаларга эга. Академияда 1100 ўқитувчи, жумладан, 10 га яқини Ўзбекистон ФА ва халқаро академиялар академиклари, 200 дан зиёд фан докторлари, профессорлар, 600 дан зиёд фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатади.

Тиббиёт академияси ҳузурида номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича 7 та ихтисослашган кенгаш ишлайди. Академия илмий тўплам, монография ва методик қўлланмалар нашр этади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Азербайджано-узбекские связи в 1917-1920 годах

Post Views: 132 Национально-освободительная борьба против царизма в Азербайджане и Туркестане в начале XX века …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *