Бош саҳифа » Биласизми? » 500 йиллик кумуш танга

500 йиллик кумуш танга

Мовароуннаҳр ҳукмдорларидан бўлган Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) томонидан зарб этилган кумуш танга.

Маълумот тариқасида эслатиб ўтамиз, Бароқхон (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) (туғилган йили номаълум–1556) – Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхоннинг невараси, Тошкент хони Суюнчхўжахоннинг кичик ўғли. Отасининг вафотидан кейин Тошкент (1533–51), сўнгра Мовароуннаҳр (1551–56) хони. Бароқхон ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни вақтда чавандозлик ва ҳарбий машқлар билан кўпроқ машғул бўлган. Бароқхон ўз салтанатини кенгайтириш учун кўп ҳарбий юришлар уюштирган. Абдуллатифхон вафотидан сўнг (1551) Самарқанд тахтига ўтирган ва Наврўз Аҳмадхон номи билан Мовароуннаҳрни бошқарган. Унинг номи билан танга пуллар зарб этилган. Бароқхон ободончилик ишларига эътибор берган, мадрасалар қурдирган. Ҳасанбек Румлунинг «Аҳсан ут-таворих» («Тарихлар сараси») асари (1572–77)да айтилишича, «Шоҳруҳия дарёси (Сирдарё)дан Самарқанд томонга канал чиқариб, унинг атрофига ўз улусидан йигирма минг кишини жойлаштиришга қарор қилган». Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида қайд этилишича, Бароқхон 1556 йили Зарафшон дарёсидан бошланган Дарғом каналининг бош иншооти – Равотхўжа тўғонини тузаттириш учун келган ва шу ерда тўсатдан вафот этган. Самарқандда дафн этилган. Бароқхон даврида Мовароуннаҳр билан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Сибирь ўртасида савдо-сотиқ, элчилик муносабатлари ривожланган.

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 73 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *