Помечено: «Тошкент» энциклопедияси
ЯЛАНГҚАР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Мурод, Зевак, Қоратош маҳаллалари билан чегарадош бўлган, 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. Ялангқарда 2 масжид,...
ҚАШҚАР, Қошғар – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Турк, Ила, Тожик маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Бир чеккаси Янги шаҳарга туташган. Қарийб 130 хонадон яшаган. Аҳолиси 1830-йилларда Қўқон хони томонидан, асосан, Қашқардан кўчириб келтирилган қашқарликлар (номи...
ДЎСТУМ СУЛТОН, Абдул-қуддус султон (?–1598) – Тошкент ҳокими (1580 йилдан). Шайбонийлардан. Искандархон ибн Жонибекхон (Бухоро хони)нинг ўғли. Абдуллахон II нинг акаси. Дастлаб (1560 йилдан) Кармана ҳокими бўлган. Дўстум султон шеъриятга ҳавасманд бўлиб, ўзи ҳам...
ДЎРМОН – ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Дўрмон мўғулча «тўрт» демакдир. Тўртта уруғдан ташкил топгани учун шундай аталган бўлиши мумкин. Дўрмон қабиласи 15-асрда Ўзбек улусида катта нуфузга эга бўлган. Дўрмонлар 16-аср бошларидан эътиборан...
ХОТИНМАСЖИД, Ўрозалибой жоме масжиди – ўтмишда Себзор даҳасининг Хотинмасжид маҳалласидаги масжид (1754). Тошкентнинг йирик ва қадимий масжидларидан, ноёб меъморий ёдгорлик бўлган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарига кўра, ўтмишда бир аёл томонидан қурилгани учун шундай аталган....
ЛАБЗАК АРИFИ, Жангоб – Бўзсув каналининг ўнг тармоқларидан бири, шаҳар ҳудудида шарқдан ғарб йўналишида оқади, суви Қуйи Бўзсув ариғига қўшилади. Узунлиги тахминан 4 км. «Лабзак» номи «лаби зах» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «захкаш ер»...
БЎРИЖАР (Бўржар) – канал, Бўзсувнинг чап тармоғи. Оқтепа ГЭС юқорисидан бошланади. Узунлиги 5,4 км, сув сарфи 33 м3/с. Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳудудидан оқади. Бобур, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Дўмбиробод кўчаси ҳамда Катта Ўзбекистон тракти,...
ХАЙРОБОД ЭШОН МАЖМУАСИ (Қатортол кўчаси) – меъморий ёдгорлик (18–19-асрлар). Хайробод эшон маблағига уста Қорахўжа раҳбарлигида бунёд этилган. Мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат. Мақбара трапеция тарҳли (7,5х7,7 м), безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо...
ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада 400 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, майда ҳунармандчилик, шунингдек шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик...
«КОЛИЗЕЙ» (Жиззах кўчаси; ҳозирги Бухоро кўчаси, 10) – театр томошалари учун саноатчи Г.М.Цинцадзе қурдирган бино, 1903 йил қурила бошлаган (меъмор Э.Ф.Гофман). «Колизей» лотинча – маҳобатли демак. Қадимда Рим шаҳрида флавийлар амфитеатри шундай аталган. «Колизей»...
ЛУТФИЙ (1366–1465), Мавлоно Лутфий – ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деҳиканор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка...
МАҲМУД ДАСТУРХОНЧИ МАДРАСАСИ (1833) – Тошкентдаги Дегрез маҳалласида жойлашган мадраса. Маҳмуд дастурхончи (тўлиқ исми Маҳмуд Бобо дастурхончи Ҳасанжон ўғли) Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг вазири ва Лашкар бекларбегининг яқин дўсти бўлган. Унинг номида 2 та...
ЗИЛЗИЛА, Тошкент зилзилалари – Тошкент сейсмик жиҳатдан хавфли Тошкент–Писком сейсмоген зонасида жойлашган. Тошкентда сўнгги 150 йил давомида 10 га яқин кучли зилзила (1866 йил апрель, 1868 йил 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йил...
НИЁЗБЕК ЙЎЛИ КЎЧАСИ – Юнусобод туманининг «Турон» маҳалласи, Мирзо Улуғбек туманининг «Амир Темур» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Тошкентнинг қадимги кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Қори-Ниёзий кўчаси оралиғида. Узунлиги 1,5 км атрофида. 19-асрнинг 2-ярмида ташкил...
МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва...
Изоҳлар