Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Хайробод эшон мажмуаси

Хайробод эшон мажмуаси

ХАЙРОБОД ЭШОН МАЖМУАСИ (Қатортол кўчаси) – меъморий ёдгорлик (18–19-асрлар). Хайр­обод эшон маблағига уста Қорахўжа раҳбарлигида бунёд этилган. Мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат. Мақбара трапеция тарҳли (7,5х7,7 м), безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо этилган. Масжид тўртбурчак хонали (12,5х16,5 м), олди ва шим. томондан устунли айвонлар билан туташган. Масжиднинг ички деворларига тахмонлар ва наволи токчалар ишланган. Айвонлар ислимий нақшлар билан безатилган. 20-асрда таъмирланган. Ҳовуз сақланмаган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Миршаб

Post Views: 653 МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *