Муин халфа бобо мақбараси
МУИН ХАЛФА БОБО МАҚБАРАСИ (Қорасарой кўчаси, 89) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Тошкентлик эшон Муин халфа бобо (1883 йил вафот этган)га атаб қурилган. Тўғри тўртбурчак тарҳли (5,48х6,16 м) бино, ёлғиз квадрат хона (3,05х3,05 м) ва унга туташ айвондан иборат. Хона ичида икки сағана бор (халфанинг ўзи ва ўғли дафн этилган). Хонанинг тўрт тор равоғи бўлиб, эшик, пештоқдан иборат, хонани ғарбий девордаги тўртбурчак туйнук ёритади. Гумбазнинг цилиндрсимон гардиши бинони маҳобатли қилган. Мақбара силлиқланган пишиқ ғишт (24 х 25 х 3,5 см)дан қурилган, сувалмаган, деярли безаксиз (ғишт билан шарафа ишланган, холос). 2007 йилда мақбара қайта таъмирланди. Таъмирлаш жараёнида ёдгорлик-зиёратгоҳнинг айвонидаги деворга ганчкор уста А.Мухторов ўз шогирдлари билан «Ҳастимом» деб номланган ганч палагини ишлади.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар