Мойтепа
МОЙТЕПА – шаҳар харобаси (7–13-аср боши). Тошкентнинг жануби-ғарбий чеккасида, Зангиотада жойлашган. Дастлаб (1934) археолог Г.В.Григорьев томонидан ўрганилган. 1948 йил Мойтепадан тангалар топилган, улардан 2 таси Банокатнинг қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий ҳокими томонидан 12-аср охири – 13-аср бошида зарб этилган, учинчи танга олтиндан ясалиб, 13-аср охири – 14-аср бошига оид. Мойтепани 1953 ва 1954 йилларда археологлар С.Б.Лунина ва З.И.Усмонова тадқиқ этишган. Турар жой қолдиқлари, яшил ранг билан сирланган сопол идишлар, мунчоқлар (9–12-асрлар) топилган. Мойтепадаги ҳаёт кейинги асрларда ҳам давом этиб келган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар