Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 5-қисм

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 5-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 4-қисмга ўтиш

КНЯЗЬ Н.К.РАМАНОВЛАР САРОЙИ

1890 йилда В.Гейнцельман томонидан қурилган. Уй ёнига қурилган бинони А.Л.Бенуа қуриб битказган. Бино таъмирланган ва ҳозирги вақтда бу ерда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг қабуллар уйи жойлашган.

1909 йил. Номаълум муаллиф фотосурати.

б33

ЯНГИ ШАҲАР КЎЧАСИДАГИ ТРАМВАЙ

1901 йилда от кучи билан ҳаракатга келтирадиган трамвай (кўнка) Тошкентда Белгия аноним жамаоси томонидан очилган. 1913 йилда электр кучи билан тортишга ўтказилган. Биринчи трамвай йўли эски ва янги шаҳарларни боғлаган.

1913 йил. А.Л.Кирснер нашриёти почта ойнахати

б34

ТУРКИСТОН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАЙДИГАН ЎРТА МАКТАБ

Сквердаги хусусий бинода жойлашган Тошкентнинг ўрта ўқув муассасаси 1881 йилдан бошлаб, миллий мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаган.

1902 йил. К.С.Ларкин ва Ко. нашриёти почта ойнахати

б35

 

ЭРКАКЛАР ГИМНАЗИЯСИ

1882 йилда Сквер ёнида Е.Дубровин, С.Янчевский ва Н.Белохойлар томонидан қурилган. Ҳозирда қайта қурилган бинода – Тошкент Давлат юридик институти жойлашган.

1913 йил. А.Л.Кирснер нашриёти почта ойнахати

б36

ҚИЗЛАР ГИМНАЗИЯСИ

1883 йилда Сквер ёнида Е.Дубровин ва С.Янчевскийлар томонидан қурилган. Ҳозирда қайта қурилган бинода – Тошкент Давлат юридик институти жойлашган.

1909 йил. Б.А.Шнайдер нашриёти почта ойнахати.

б37

РЕАЛ БИЛИМ ЮРТИ

1898 йилда В.Гейнцельман томонидан қурилган. XIX аср охири Туркистон меъморчилик услубининг ажойиб намунаси. Ҳозирда бу ерда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги жойлашган.

1909 йил. Э.Хлубни фотосурати

б38

КАДЕТЛАР КОРПУСИ

1905 йилда Веселов лойиҳаси бўйича Салар канали қирғоғида харбий ёпиқ ўқув муассасаси қурилган. 1918 йилга қадар харбийлар болалари тарбияланган. Ҳозирги вақтда Тошкент медицина академияси факультети жойлашган.

1909 йил. И.А.Бек-Назаров нашриёти почта ойнахати

б39

ҚОПЛОН АПТЕКАСИ

1906 йилда Сварчевский лойиҳаси бўйича Пушкин кўчасида «Ф. Қоплон ва ўғиллари» хусусий аптекаси қурилган. XX аср бошидаги кенг тарқалган замонавий усубидаги ёрқин намуна. Бинонинг бир неча марта вазифалари ўзгарган. Ҳозирги вақтда бутунлай қайтадан қурилган бинода «Ипотека-банки» жойлашган.

XX аср боши. Номаълум муаллиф фотосурати.

б40

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.

Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди

Ўхшаш мақола

Миршаб

Post Views: 685 МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *