Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда қурдирилган. Мадраса Шайх Хованди Тоҳурнинг Олтунлик масжиди ёнида, қадимий Лангар ҳовузи атрофида тўрт тарафдан бир-бирига қаратиб солинган бинолардан таркиб топган. Ўртада қолган Лангар ҳовузи эса Эшонқулидодхоҳ буйруғи билан тўлдирилиб, мадраса саҳнига айлантирилган ва эвазига Юнусхон мақбараси ғарбида бир таноблик янги ҳовуз барпо қилинган. Мадраса шаҳардаги иқтисодий жиҳатдан энг яхши таъминланган мадрасалардан бири бўлиб, унга кўплаб дўконлар, тегирмонлар, ерлар ва бошқа кўчмас мулклар вақф қилинган.

Эшонқулидодхоҳ мадрасаси
Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

20-асрнинг 60-йилларигача турли муассасалар ихтиёрида бўлиб келган Эшонқулидодхоҳ мадраси кейинчалик қаровсиз қолиб харобага айланган, унинг охирги қолдиқлари 1964 йилга келиб йўқ бўлиб кетган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Миршаб

Post Views: 653 МИРШАБ (арабча-форсча тун бошлиғи) – Тошкентда Октябрь тўнтаришигача маъмурий лавозим; тунги шаҳар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *