“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1993 йили “Эшон Бобохон” номи остида ўз фаолиятини бошлади. Билим юртида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари учун ўрта маълумотли диншунос, одобнома, бошланғич араб тили ўқитувчиси тайёрланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг 1998 йил 15 июлдаги мажлис қарори асосидаги № 295-сонли бўйруғи билан “Хадичаи Кубро” номига ўзгартирилди ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта …
Батафсил »Тег архивлари: мадраса
«Мир Араб» мадрасаси
Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради. Мадраса биносини милодий 1530–1536 (ҳижрий …
Батафсил »Эшонқулидодхоҳ мадрасаси
ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда қурдирилган. Мадраса Шайх Хованди Тоҳурнинг Олтунлик масжиди ёнида, қадимий Лангар ҳовузи атрофида тўрт тарафдан бир-бирига қаратиб солинган бинолардан таркиб топган. Ўртада қолган Лангар ҳовузи эса Эшонқулидодхоҳ …
Батафсил »Тавалло
ТАВАЛЛО (тахаллуси; асл исм-шарифи Тўлаган Хўжамёров) (1883–1937.10.11) – шоир. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида, рус-тузем мактабида ўқиган. Араб, форс, турк, озарбайжон ва рус тилларини яхши билган. 1905 йилдан «Туркистон вилоятининг газети», «Садои Фарғона», «Тараққий» каби газета ва журналларда шеър ва мақолалари билан мунтазам қатнашган
Батафсил »Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб. Мунавварқорининг ижодидан намуналар
Мақола (“Тараққий” газетаси, 1906 й. 14 июнь, № 1): Ҳар миллатни мактаб ва мадрасаси ўлдиғи каби бизни ҳам мактаб ва мадрасаларимиз гарчи бенизом ва беусул бўлса ҳам, йўқ демак даражада оз эмасдур. Ҳар миллат авлодини тарбият ва таълими улумда кўрсатган ҳиммат ва ғайрати каби бизларда ҳам ўз маъсум авлодларини жаҳолат ва ғафлат зулматида қолмоқиға ҳеч бир ризолари ўлмай
Батафсил »Тошкентнинг маънавий-маърифий ҳаёти тарихидан (“Тарихи жадидайи Тошканд” асари асосида)
XIX асрда Тошкентдаги маданий муҳитнинг шаклланишида мактаб ва мадрасаларнинг ўрни катта бўлган. Мазкур даврда Туркистон ўлкасида, жумладан, Тошкентда мактаблар асосан масжидлар қошида очилган ва унда масжид имоми ёки махсус тайинланган шахс муаллимлик қилган
Батафсил »Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган меъморчилик объектлари
Қуйида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган меъморчилик объектлари рўйхати келтирилмоқда (перечень архитектурных объектов Ташкентской области и г. Ташкент)
Батафсил »«Янги Тошкент». Маданий ҳаёт. Халқ маорифи
Тошкент Россия томонидан босиб олинганидан сўнг чор ҳукумати янги шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалари билан бир қаторда ўз болалари учун мактаблар ташкил этиш ишларини жадаллик билан олиб борди. Туб аҳолининг маориф соҳасига назар ташласак, бу ерда деярли хар бир маҳаллада жойлашган масжидларда бошланғич маълумот берувчи мактаблар мавжуд бўлган
Батафсил »