Регистон

РЕГИСТОН – Ўрта Шарқ мамлакатлари шаҳарларидаги марказий майдон. Кўпинча арк ёки ҳоким саройи ёнида барпо этилган. Турли йиғинлар ўтказилгани учун маъмурий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Дастлаб, меъморий ечими содда бўлган; кўпчилик томонидан топталадиган бу жойга ёзда тупроғи ўйнаб кетиши, ёғин-сочин вақтида ботқоққа айланишидан сақлаш мақсадида қум-тошлар ётқизилган. Шу хусусияти билан бошқа очиқ жойлардан фарқланган. Кейинчалик Регистон атрофига маҳобатли жамоат бинолари (жоме масжиди, мадраса, девон ва бошқалар) қурилган, ҳовуз, дарахтлар билан ободонлаштирилган. Тошкент Регистони Чорсу майдонида шаклланган (15–17-асрлар), Хожа Аҳрор жоме масжиди ва мадрасаси (1451) ансамбль асосини ташкил этган. Кейинчалик Кўкалдош мадрасаси ва унинг яқинида Бекларбеги мадрасаси (1835 йил) қурилган (совет даврида бузиб ташланган).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мирзо Улуғбек расадхонаси ўрнини ким аниқлаган?

Post Views: 507 Бу саволга барча бирдек “Василий Лаврентевич Вяткин” деб жавоб беради. Тўғри, ушбу …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *