Паркент

ПАРКЕНТ – Тошкент вилояти Паркент туманидаги шаҳар (1984 йилдан), туман маркази. Яқин темир йўл станцияси ва вилоят маркази (Тошкент шаҳри)дан 47 км. Аҳолиси 49,1 минг кишидан зиёд (2009). Шаҳар аҳолиси ва хўжаликлари Паркентсой ва Паркент каналидан сув олади. Паркентда 38 ишлаб чиқариш корхонаси, хусусан, Паркент ғишт заводи, Паркент шароби ОАЖ, қўшма корхона, 22 кичик корхона, фирмалар, нон заводи, деҳқон ва буюм бозорлари бор. 17 умумий таълим мактаби, мусиқа ва спорт мактаблари, ихтисослашган мактаб, касб-ҳунар коллежи, марказий ва болалар кутубхоналари, маданият уйи, «Кичкинтой» болалар хиёбони, «Оналар ва болалар боғи», маданият ва истироҳат боғи, стадион (10 минг ўрин), марказий касалхона, поликлиника, 10 дан зиёд дорихона, 75 савдо, 145 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Паркаент – Тошкент йўналишида автобус қатнайди. «Паркент тонги» газетаси нашр этилади (3335 нусхада).

Паркент ўрнида дастлаб муқим турар жойлар милоддан аввалги 2–1-асрлар чегарасида пайдо бўлган. Шаҳар тўғрисида «Бобурнома»да ҳам маълумотлар берилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мирзо Улуғбек расадхонаси ўрнини ким аниқлаган?

Post Views: 506 Бу саволга барча бирдек “Василий Лаврентевич Вяткин” деб жавоб беради. Тўғри, ушбу …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *