Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Профессорлар шаҳарчаси

Профессорлар шаҳарчаси

ПРОФЕССОРЛАР ШАҲАРЧАСИ – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги турар жой массиви. Қамарнисо, Мирзо Fолиб, Форобий ва Тошхўжаев кўчаси оралиғида жойлашган. Лойиҳаси ва қурилиш ишлари Тошкент вилояти Зангиота тумани тасарруфидаги ерларда 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг бошланган. Профессорлар шаҳарчаси, асосан, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент техника университети ўқитувчи ва профессорлари учун хусусий уй-жойлар қурилиши мақсадида ажратиб берилган. Шаҳарчада турар жойлар, мактаб, болалар боғчаси, касб-ҳунар коллежи, Беруний маҳалласи гузари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, шунингдек, геологлар учун 44 коттеж мавжуд. Шаҳарчада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Телеминора (тун оғушида)

Post Views: 492 Mansur Urazbaev:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *