Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Боғишамол кўчаси

Боғишамол кўчаси

Боғишамол кўчаси марказдан узоқда жойлашган бўлса ҳам, тошкентликларга, аввало, унда жойлашган Ҳайвонот боғи туфайли яхши таниш.

Қачонлардир бу ер шаҳарнинг чегараси бўлиб, Қорамурт кўчаси деб аталган ва 1950 йилда ташкил этилган Ботаника боғи ва “Ўзқишлоқмаш” заводига олиб борган. Ушбу кўчанинг орқасида, темир йўл ва Бўзсув каналидан – ҳозирги Чинобод, Юнусобод ва телеминорадан ўтганда собиқ Сталин, Болтабоев ва Правда жамоа хўжаликлари жойлашган.

1947 йилда Ғалаба боғи очилди. Ҳозирда унинг ўрнида Диснейленд, Япон боғи ва аквабоғи жойлашган, 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, ҳозирги ТАТУ йй очилди. ТАТУ биносининг ўнг томонидан Қорамурт кўчаси бошланади.

Тез орада кўчага янги, Жаҳон Обидованинг номи берилди. Кўчанинг яқинида жойлашган тамаки фабрикасига ҳам унинг номи берилди.

1970 йилларда темир йўл билан кўчанинг кесишмасида йўл ўтказгич қурилди.

21 асрнинг бошида кўчани яна қайта номлашди ва у Боғишамол деб атала бошлади.

Ҳозирги кунда бу ерда Давлат тест маркази, Мирзо Юсуф, яъни Бодомзор масжиди, UNICON маркази, Ахборот кутубхона маркази, ТАТУ қошидаги академик лицей, “Ўзқишлоқмаш” заводи, Бўзсув ГЭС, Ҳайвонот ва Ботаника боғлари жойлашган. Кўча янги қурилган, Юнусободни Қорасув мавзеси билан бирлаштирувчи Янгишаҳар – Дўрмон йўли йўналиши билан кесишиб, Саларни кесиб ўтади. Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва унинг ҳузуридаги лицейнинг ёнидан ўтган кўча айланма автомобиль йўлига чиқиб, тугайди.

Боғишамол кўчаси шаҳарликлар орасида машҳур ва транспорт юкламаси катта. Бу ерда кўплаб кафелар, савдо ва тиббиёт объектлари жойлашган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълумотлари асосида

Ўхшаш мақола

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Post Views: 8 737 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *