2-қисм. Туркистон Мухторияти ва унинг қонга ботирилиши тарихидан

Мухторият олиш учун ишни нимадан бошламоқ керак? Мулоҳазали кишилар “Олдин Петербургнинг бу ишга муносабатини аниқлаб, сўнгра ҳаракат бошламоқ керак”, деб йўл кўрсатдилар. Бир қанча масковчи бойлар, “закунчилар” ва жадидлар Петербургга бордилар, Уларнинг Муваққат Ҳукуматдаги танишлари бу масалани яқин ўртада ўтказилиши мўлжалланган, Россиянинг келажаги ва тақдирини ҳал этишга ваколати бўлган Таъсис Мажлиси кун тартибига қўйишни маслаҳат бердилар. Агар Таъсис Мажлиси чақирилса, …

Батафсил »

Туркистон Мухторияти ва унинг қонга ботирилиши тарихидан (1-қисм)

1917 йил ёз ойларида Давлат думасига бўладиган сайлов олдидан номзодлар кўрсатиш учун сайловчилар рўйхатлари тузилди. Большевикларга ҳайриҳох сайловчилар тўртинчи рўйхатга, мустақиллик тарафдорлари эса саккизинчи рўйхатга қайд этилдилар. Рўйхатлар тузилгач, сайловолди йиғилишлари бўлиб ўтди. Хўқанд Жомеъ масжиди ҳовлисида бўлиб ўтган йиғилишларнинг бирида мазкур икки рўйхат тарафдорлари ўрталарида бошланган мунозара жанжалга айланиб, қон тўкилиши билан якунланди. Шу кундан эътиборан болшевиклар тарафдорлари “тўртинчилар”, …

Батафсил »

Эски ва янги Нукус кўчаси

Ҳозирги Нукус қадим тарихга эга кўча. Инқилобдан аввалги даврда ушбу кўча Мариин кўчаси деб номланиб, Первушкадан (савдогар Первушиннинг шароб заводи олдидаги майдон) Миробод бозоригача бўлган. Айнан шу кўчада 1905 йилда отлар депоси, трамвай йўли қурилишидан кейин эса – трамвай депоси жойлашган. Унда таниш Туркистон архитектурасини эслатиб турувчи бино қолган бўлиб, 1941 йилда Тошкентга эвакуация қилинган “Подъёмник” заводи жойлашган. Ҳозирги кунда …

Батафсил »

Саид Олимхон – сўнгги манғит ҳукмдори

Alim Khan (1880-1944), Emir of Bukhara

Қадимдан Ислом динининг таянчи дея эътироф этилган Бухоронинг сўнгги, ўнинчи ҳукмдори бўлмиш Амир Олимхоннинг ҳукмронлик йиллари ўта зиддиятли кечди. Бир томондан қизил армия ҳужуми, иккинчи томондан эса, ички мухолифат – «Ёш бухороликлар» партияси амирликнинг барҳам топишини тезлаштирди. Амир 1881 йилда Карманада дунёга келган, ўн икки ёшида отасининг истаги билан Петербургдаги Николаев коммунасида уч йил давомида, махсус тезлаштирилган тартибда харбий муҳандислик …

Батафсил »

Россия империясининг Туркистонда ер эгалиги муносабатлари ислоҳоти

Туркистонда Россия империяси томонидан ер эгалигининг мусулмон, яъни шариат тизимини ислоҳ қилиш (биз бу ишни «ўзгартириш» деб атаган бўлардик – таҳририят) йўлида олиб борган ислоҳотлар ичида, биринчи навбатда, янги тизимнинг асосий мухолифлари — йирик ер эгалари ва мусулмон руҳонийлари бошқарувининг заифлашувига олиб келган фон Кауфман томонидан амалга оширилган ер ислоҳотини ҳисоблаш мумкин. 1869 йил октябр ойида фон Кауфман томонидан тузилган, …

Батафсил »

Тошкент қозилари

Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар томонидан ҳал этилган. XIX асрнинг иккинчи ярмида хонликлардаги заиф сиёсий бошқарувдан фойдаланиб Русия империяси ўлкани босиб олди ва Туркистонда ўз қонунчилигини қарор топтиришга киришди. Ҳуқуқий ислоҳотлар империя таркибида янги ташкил этилган Туркистон генерал-губернаторлиги маркази Тошкент шаҳридан бошланди. Айтиш жоизки, чор ҳукумати мустаҳкам маҳаллий ҳуқуқ тизими қаршилигига дуч келди. …

Батафсил »

Бухоро амирлиги Қушбeгиси архивининг шаклланиш тарихи

Бухоро амирлиги тарихини ёритишда бугунги кунда сақланаётган Қушбеги архиви материаллари тарихчилар учун муҳим тарихий материаллардир. Бухоро амирлиги қушбеги архивининг ҳозирги ҳолатигача бўлган шаклланиш жараёнлари ҳам узоқ даврни босиб ўтган бўлиб, буни қуйидаги жиҳатларда кўриб ўтамиз. Вилоятлардан амирнинг Аркига ҳафталик маълумотлар чопарлар орқали етказиб турилган. Бундай ҳужжатлар асосан бир хил шаклда тузилган. Юқоридаги ўнг бурчагига «Ҳазрат Ҳаққ субҳонаҳу ва таъоло», чап …

Батафсил »

Туркистондаги биринчи мусулмон банки

Термиздаги биринчи банк биноси Ушбу тарихий иншоот 1902 йилда Бухоро амири Абдулаҳадхон (1886-1910) буйруғи билан Абдувосибой Х,алимбой ўғли маблағлари ҳисобига қурилган. Ушбу иморатнинг тарихий аҳамияти шундаки, у Бухоро амирлигининг шарқий бекликлари, шу жумладан, ҳозирги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон Республикаси ҳудудидаги дастлабки банк биноси бўлган. Бу банкнинг Туркистондаги бошқа банклардан фарқи шундаки, унинг ташкил топишида рус капитали умуман иштирок этмаган. Бинобарин, …

Батафсил »

Бодавлат, Оталиқ ғозий – Муҳаммад Ёқуббек ҳақида

Ёқуббек ботирнинг қабрда кесилган боши Қўқон хонлиги тарихида Муҳаммад Ёқуббек (халқ орасидаги лақаби – Бодавлат, Оталиқ ғозий)нинг номи тез-тез учраб туради. Асли Тошкент яқинидаги Пскентда Қурама қозиси Пирмуҳаммадбек оиласида дунёга келган Муҳаммад Ёқуббек йигитлик даврида Қўқон хонлиги аскари хизматига олинади. Ҳарбий истеъдоди ва хизматлари учун у олдин Хон ўрдаси ботирбошиси, элликбоши, юзбоши ва понсод (беш юз сонли қўшин бошлиғи) даражасига …

Батафсил »

Темурийлар хилхонасининг очилиши: Амир Темур, Шоҳрух ва Мирзо Улуғбек бюстининг яратилиш тарихи, қабрига қайтариш унутилган Бибихоним жасади

Бу муҳим тарихий воқеанинг рўй берганига шу йилнинг июнь ойида роппа-роса 80 йил тўлди. 1941 йилнинг 12 мартида СССР Халқ Комиссарлари Совети ва ВКП(б) Марказий Комитети “Алишер Навоийнинг 500 йиллик юбилейини ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилган. Орадан икки ой ўтгач, 1941 йил 15 июнда гўё шу қарорга биноан, буюк ўзбек шоири яшаган тарихий даврни ўрганиш мақсадида Москвадан бир гуруҳ олимлар …

Батафсил »

Система водного права и водопользования в Ташкенте, сложившаяся к моменту российского завоевания

После того, как во второй половине XIX в. Туркестанский край стал частью Российской империи и было образовано Туркестанское генерал-губернаторство, главной целью правительства стала реализация политики, направленной на подчинение экономики региона интересам экономики империи. Известно, что в конце XIX — начале XX вв. в России стремительно развивалась текстильная промышленность, и растущий спрос на сырье, к тому же риск остановки экспорта хлопка из …

Батафсил »

Александр Бёрнснинг 1838 йилги ҳисоботида Қўқон хонлигидаги айрим жараёнлар

Александр Бёрнснинг 1838 йил 01 февралдаги ҳисоботида Қўқон хонлигидаги айрим жараёнлар Александр Бёрнснинг шахси кўпчиликка маълум. Унинг биргина “Бухоро саёҳатномаси” асари муаллиф тириклигидаёқ катта шуҳрат қозонган. Александр Бёрнс 1835-1838 йиллари Афғонистон ҳукмдори Дўст Муҳаммадхон ҳузурида элчи вазифасида фаолият кўрсатади. Элчилик давомида нафақат Афғонистон, балки Ўрта Осиё, Эрон ва Хитой Туркистонидаги жараёнларга катта қизиқиш билдириб, бу ҳақда Ҳиндистон генерал-губернатори идорасига ёзган …

Батафсил »

Ўзбекистон Олий судининг биринчи раиси ва унинг аянчли қисмати

Саъдулла Қосимов ёхуд «Қосимовчилик иши» Саъдулла Қосимов 1901 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. 1909 йилдан машҳур муаллим Эшонхўжа Хонийнинг янги усулдаги “Хония” бошланғич мактабида, 1916 йилгача Мунавварқори Абдурашидхоновнинг рушдий “Намуна” мактабида ўқиган. Айни пайтда рус-тузем мактабида ўқиб, рус тили ва замонавий фанларни ҳам ўзлаштирган. 1918-1920 йилларда “Ўзбек педагогика билим юрти”да таҳсил олган. 1919 йил декабрь ойигача ўқитувчи бўлиб, 1919 йил …

Батафсил »

“Янги Санганак” хазинаси

Тошкент вилояти Паркент тумани “Янги Санганак” қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи Имомали Боймақов ўз ҳовлисида иссиқхона қуришга жой тайёрлаш учун қазиш ишларини олиб бораётганида ичига мис тангалар солинган сопол кўзага дуч келган ва 2021 йилнинг 11 март куни Темурийлар тарихи давлат музейига бориб, хазинани давлатга топшириш ниятида эканини билдириши биланоқ, ишчи гуруҳ тузилиб, топилма ерига етиб борилади. Иссиқхона қуриш учун тайёрланган, …

Батафсил »

Қўқон ўрдаси

Фарғона водийсидаги қадимий шаҳарлардан бўлган Қўқонда водийдаги бошқа шаҳарларга нисбатан меъморий ёдгорликлар кўп сақланиб қолган. Даҳмаи шоҳон, Жоме масжиди, Комолқози (Хўжа додхоҳ), Норбўтабий, Миён ҳазрат, Дастурхончи мадрасалари, Мадарихон даҳмаси, Худоёрхон саройи ва бошқа кўплаб ёдгорликлар шаҳарнинг тарихий қиёфасини белгилаб, унинг ҳуснига ҳусн бағишлаб турибди. Кўҳна шаҳар марказидаги тепаликда ўрнашган улкан сарой, Қўқон ўрдаси XIX аср меъморчилик ёдгорликлари ичида ташқи кўриниши …

Батафсил »