1886 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган Салоҳиддин Муфтизоданинг отаси муфти Абдумўмин (1918 йилда вафот этган) мадраса мударриси, билимдон ва ҳалол инсон сифатида ном қозонган эди. Шунинг учун у қозихона муфтиси бўлиши билан бир қаторда Тарнов боши маҳалласида ер ўлчовчилик вазифасини ҳам бажарган. Эски мактаб ва мадрасада таҳсил олган ўғли Салоҳиддин ҳам замонаси талаби билан рус-тузем мактабида рус тилини мукаммал ўрганади. …
Батафсил »Бухоронинг бомбардимон қилиниши (1920 й.)
Совет Россияси ҳарбий кучлари томонидан 1920 йил 2 сентябрда Бухорода амирлик ағдариб ташланиб, халқ республикаси тузилгани эълон қилинди. Ҳокимиятга расман “Ёш бухороликлар” етакчилари келган бўлса-да, мамлакат амалда болшевиклар қўлига ўтди. Бухорони босиб олиш режаси йил бошидаёқ пишиб етилган эди. Май ойи аввалида Москвага келган Турккомиссия аъзолари Ш. Элиава ва Я. Рудзутак РСФСР ташқи ишлар вазири Г.В. Чичеринга “Турккомиссия эртагаёқ Бухоро …
Батафсил »Орол денгизи (видео). 2022 йил
Орол денгизининг ҳозирги ҳолати. Космонавт Олег Артемьев олган видео
Батафсил »«Етти амир». Истанбулдаги бухороликлар қабристони
Туркистонликлар изи: 1453 йили Истанбулни забт этишда қатнашган Бухоролик етти амир – Саййид Абдулғафур, Сайид Абдураҳмон, Саййид Абдураҳим, Саййид Жафар, Саййид Ҳамза, Саййид Укайл ва Саййид Абдулазизлар кўмилган қабристон
Батафсил »Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти ташкил этилганига 102 йил
1920 йил 26-30 апрель кунллари Хивада Бутунхоразм вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб, ушбу қурултой якунида Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти тузилганлиги эълон қилинади. Жумҳуриятнинг қабул қилинган биринчи конституциясида давлатнинг энг муҳим ишларини ҳал қилиш олий ҳокимят органи бўлган Умумхоразм халқ вакиллари қурултойига тегишли деб белгилайди. Ижроия органи сифатида 15 аъзодан иборат Халқ Нозирлари кенгаши ҳам тасдиқланади. Хоразм Жумҳурияти маъмурий жиҳатдан 22 та …
Батафсил »Туркистон Шўролар Жумҳурияти ташкил этилганига 104 йил
1918 йил 20 апрель – 1 май кунлари Тошкентда Туркистон ўлкаси Советларининг V съезди бўлиб ўтади. Унда “пролетар демократияси”га тегишли тамойиллари бўйича танлаб олинган 251 депутат (шундан 120 таси туб миллат вакиллари) иштирок этади. 1918 йил 30 апрель съезд томонидан («марказ» кўрсатмаси асосида) “Россия Совет Федерацияси Туркистон Совет Автоном Республикаси” ҳақида Низомни қабул қилинган. Шунингдек ушбу съездда Туркистон АССРнинг қонун …
Батафсил »1926 йил, Боку. Биринчи Бутуниттифоқ туркологик съезди (видео)
1926 йил 26 февраль – 5 март кунлари Озарбайжон ССР пойтахти Боку шаҳрида Биринчи Бутуниттифоқ туркологик съезди ўтказилган. СССР ХКС қарори билан Съездга тайёргарлик комиссияси тузилиб, таркибда Самед Оғамали ўғли (раҳбар), М.Павлович, Мирза Жабиев, В.Бартольд, А.Самойлович, Ж.Қўрқмасов, Г.Бройдо, Н.Тўрақулов, А.Зифельд, А.Фитрат, Б.Чобанзода, Н.Ашмарин, А.Одобаш, А.Бойтурсун, Х.Юсуфзодалар бўлган. Съездда маҳаллий, совет ва хорижий олимлар иштирок этган. Съездда В.Бартольд, И.Бороздин, Б.Чобанзода, М.Кўпрулу, …
Батафсил »Қатағон қурбонлари. Санжар Сиддиқ – ўзбек бадиий таржима санъати асосчиси
Ўзбек матбуотининг йирик намояндаси Санжар Сиддиқ Абдул-Босит Исроилжон ўғли 1902 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Абдул-Босит аввал жадид мактабларида сўнг мадрасада таҳсил олди, рус-тузем мактабида ўқиб, рус тили, Оврўпо илм-фани ютуқлари билан танишди. 1918-1919 йилларда “Чиғатой гурунги”да устоз Фитратнинг тавсияси билан Санжар номини олди. 1920 йилдан Эски Тошкентдаги 12-сонли мактабда ўқитувчи, айни вақтда “Иштрокиюн” газетаси таҳририятида адабий ходим ва таржимон вазифаларини …
Батафсил »Эски шаҳарнинг «Чақар»и
Тўрт томонидан Навоий, Фурқат, Самарқанд Дарвоза ва Қоратош шоҳкўчалари билан ўралган маҳалла ҳали ҳам ўзида Тошкентнинг жозибаси ва эртакона муҳитини сақлаб қолган. Унинг ҳудудини ҳар томондан замонавий иншоотлар ўраб олган: Чорсу тарафдан – БУМ ва унинг орқасидаги 7 қаватли уйлар, Қоратош томонидан – “Медиапарк”, Халқлар дўстлиги майдони томонидан – Президентнинг Халқ қабулхонаси (собиқ Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги Партия тарихи институти), …
Батафсил »Бокуда Шарқ халқларининг биринчи съезди. 1920 йил (видео)
1920 йил 1-8 сентябрь кунлари Боку шаҳрида Шарқ халқларининг биринчи съезди ўтказилган. Съезда 30 дан ортиқ давлатдан 2000 га яқин вакиллар қатнашган. Съездда қатнашган 293 нафар туркистонликлар ичида Мунавварқори Абдурашидхонов, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Чўлпон, Обиджон Маҳмудов, Тўрақул Жонузоқов, Иномжон Хидиралиев каби таниқли шахслар бўлган. Видеода съезднинг тантанали очилиш маросимидан парча. Бош кадрларда Григорий Зиновьев ва Карл Радекларнинг чиқиши. Видео: net-film.ru Манба: …
Батафсил »Адҳам Раҳмат
АДҲАМ РАҲМАТ (1909–1983) – ёзувчи. 1926 йилдан Тошкентда. 2-жаҳон уруши йиллари ўзбек тилида чиққан «Қизил аскарлар ҳақиқати» фронт газетаси муҳаррири. Урушдан сўнг «Совет Ўзбекистони» газетаси мухбири. Унинг ижодида ҳарбий ватанпарварлик мавзуи асосий ўрин эгаллайди. У ўзбекистонлик 2-жаҳон уруши қатнашчилари қаҳрамонликларини тараннум этган, бедарак йўқолганларни қидириб топиб, халққа маълум қилишда жонбозлик кўрсатган. Адҳам Раҳматнинг «Жанговар лавҳалар» (1960), «Эллик бир баҳодир» (1961), …
Батафсил »Абуллайс Наср Тункатий
АБУЛЛАЙС НАСР ТУНКАТИЙ, тўлиқ исми Абуллайс Наср ибн ал-Ҳасан ибн Қосим ибн ал-Фазл аш-Шоший ат-Тункатий (1013–1093) – шайх, муҳаддис. Илоқ маркази Тункатда туғилган. Уни Абулфатҳ деб ҳам аташган. Илм талабида Миср, Мағриб, Тунис, хатто Андалус (Испания)га ҳам борган. Олим таниқли савдогар ҳам бўлган. У асосан буюк муҳаддис Имом Муслим ибн Ҳажжожнинг «Саҳиҳ ал-Муслим» китобидан сабоқ берган. Умрининг охирги йилларида Нишопурда …
Батафсил »Сартлар ким эди?
Биз ҳаммамиз ўлик тиллар ҳақида эшитганмиз: лотин, усмонийлар, манжур ва аравак. Тарихдан ҳикоялар сўзловчи китоблар саҳифаларида улар ҳақида кўп нарса ўқиш мумкин. Ҳозир ўлик, деб ҳисобланувчи тиллар бир вақтлар фақат олимлар томонидан қўлланилмаган, балки кимнингдир она тили бўлган ёки бошқалар томонидан иккинчи тил сифатида ўрганилган. Ўлик тиллар ва шеваларнинг аксарияти сиёсий (усмоний ва манжур), ижтимоий ўзгариш (гал ва мессина юнончаси) …
Батафсил »Боғишамол кўчаси
Боғишамол кўчаси марказдан узоқда жойлашган бўлса ҳам, тошкентликларга, аввало, унда жойлашган Ҳайвонот боғи туфайли яхши таниш. Қачонлардир бу ер шаҳарнинг чегараси бўлиб, Қорамурт кўчаси деб аталган ва 1950 йилда ташкил этилган Ботаника боғи ва “Ўзқишлоқмаш” заводига олиб борган. Ушбу кўчанинг орқасида, темир йўл ва Бўзсув каналидан – ҳозирги Чинобод, Юнусобод ва телеминорадан ўтганда собиқ Сталин, Болтабоев ва Правда жамоа хўжаликлари …
Батафсил »Профессорлар шаҳарчаси
ПРОФЕССОРЛАР ШАҲАРЧАСИ – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги турар жой массиви. Қамарнисо, Мирзо Fолиб, Форобий ва Тошхўжаев кўчаси оралиғида жойлашган. Лойиҳаси ва қурилиш ишлари Тошкент вилояти Зангиота тумани тасарруфидаги ерларда 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг бошланган. Профессорлар шаҳарчаси, асосан, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент техника университети ўқитувчи ва профессорлари учун хусусий уй-жойлар қурилиши мақсадида ажратиб берилган. Шаҳарчада турар жойлар, мактаб, болалар …
Батафсил »