Помечено: энциклопедия

Тошкент — ислом маданияти пойтахти

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ» – мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маънавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эътирофларидан бири

Муқимий

МУҚИМИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли) (1850–1903. 25.5) – шоир ва мутафаккир. Ўзбек демократик адабиёти асосчиларидан. Қўқонда туғилган. Отаси тошкентлик, онаси Ойшабиби хўжандлик бўлиб, Қўқонда яшаганлар. Муқимий Қўқон ва Бухоро мадрасаларида ўқиган....

Обканд

ОБКАНД – 1) Қадимда ва ўрта асрларда шаҳарни сув билан таъминлаш мақсадида қазилган суғориш тармоғи. У шаҳар суви, шаҳар ариғи маъноларини англатади. Масалан, Тошкентнинг Анҳор канали шу мақсадда қазилган қадимий шаҳар суғориш тармоғидир. Шунингдек,...

Хожа Рўшнойи (Хожа Чироғбардор)

ХОЖА РЎШНОЙИ (лақаби Хожа Чироғбардор) – тасаввуф вакилларидан (11-аср). Хожа Рўшнойи номи билан боғлиқ қадамжолар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Масалан, Термиздаги 11-аср меъморий ёдгорлиги Хожа Рўшнойи мақбараси номи билан юритилади. Тошкентда Хожа Рўшнойи маҳалласида...

Кайковус чорбоғи

КАЙКОВУС ЧОРБОFИ – шайбонийлардан Суюнчхўжахон томонидан Тошкентда бунёд этилган чорбоғ (1525). Тошкент ҳокимларининг қароргоҳи ҳамда жангларда ярадор бўлган ўзбек султонлари даволанадиган шифохона бўлган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида ёзилишича, Кайковус чорбоғи шаҳар қўрғони ташқарисида,...

Кадувод

КАДУВОД, К а д и о б о д – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. «Қумлоқ», «Fишткўприк», «Охунгузар», «Чувалачи», «Чигитбоши» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қуйи ва Юқори Кадуводга бўлинган. 300 дан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси,...

Салоҳиддин Тошкандий

САЛОҲИДДИН ТОШКАНДИЙ, Мулло Салоҳиддин ибн Мулло Алоуддин хожа (19-асрнинг 2-ярми – 20 -аср бошлари) – адиб. Тошкентда туғилган. Ҳаётига оид маълумотлар деярли сақланмаган. «Темурнома» (1908) бадиий асаригина етиб келган (1990 йил Тошкентда нашр этилган)....

Шаматепа

ШАМАТЕПА – шаҳар харобаси (3–6-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда жойлашган. Дастлаб Г.В.Григорьев (1934) қайд этиб, уни бозор қошида ўрта асрларда мавжуд бўлган қўриқчи-истеҳком бўлган деб ҳисоблаган. 1974 йил Ю.Ф.Буряков Шаматепани атрофлича ўрганган. Умумий майдони 11–12...

Мақсуд Шайхзода

ШАЙХЗОДА, Мақсуд Шайхзода [1908.25.10 (7.11) – 1967.19.2] – шоир, драматург, адабиётшунос, таржимон, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорилмуаллиминни тугатган (1925). 1927 йилда аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида ҳибсга олиниб, 1928 йил февралда...

Тошкент шаҳри табиати (рельефи, геологик тузилиши, иқлими, гидрографияси, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси)

Тошкент шаҳрининг табиати кўп жиҳатдан унинг географик ўрни, ён-атрофи ер юзасининг тузилиши билан боғлиқ. Шаҳар Fарбий Тяньшаннинг Қоржонтов, Угом, Писком, Кўксув ва Чатқол тизмалари орасидан оқиб чиқадиган Чирчиқ дарёси водийсининг ўрта қисмида, дарёнинг ўнг...

Муҳаммадрасул Расулий (1884-1935)

МУҲАММАДРАСУЛ РАСУЛИЙ (1884–1935) – маърифатпарвар, педагог. Тошкентда туғилган. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907 йилдан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917 йилдан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган

Тожик маҳалла

ТОЖИК МАҲАЛЛА – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Туркянгишаҳар ва Қашқар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Ўрда атрофида қўқонлик аскарлар қароргоҳи жойлашган. Аскарлар асосан, тоғлик, Қоратегин, Дарвоздан олинган тожиклар бўлган. Маҳалла шарқдан Тошкентнинг Янги шаҳар қисмига...

Раҳмат Файзий (1918 – 1988)

РАҲМАТ ФАЙЗИЙ (1918.10.9–1988.18.11) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1978), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкентда туғилган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1939–41), «Турон» газета ва журнали таҳририятларида (1937–38; 1943–61), «Ўзбекфильм» киностудияси (1962–65)да, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (1965–74)да...

«Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази

«БОТАНИКА» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, Ўзбекистон Республикаси ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази (Дўрмон йўли кўчаси, 32) – 1940 йил Ботаника институти номи билан ташкил этилган. 1941 йилдан Ботаника ва тупроқшунослик институти деб номланган. 1950 йилдан...

Абдулла Фонус (1828-1914)

АБДУЛЛА ФОНУС (1828–1914) – ўзбек халқ қизиқчиси, тақлид устаси. Тошкентда туғилган. У фонус ясаб сотиш билан тирикчилик қилган. Турли ёшдаги кишиларга, қуш ва ҳайвонларга тақлид этган. Унинг тақлидлари кўпинча аччиқ кулги, ҳажвдан иборат бўлган....