Абдулла Фонус (1828-1914)
АБДУЛЛА ФОНУС (1828–1914) – ўзбек халқ қизиқчиси, тақлид устаси. Тошкентда туғилган. У фонус ясаб сотиш билан тирикчилик қилган. Турли ёшдаги кишиларга, қуш ва ҳайвонларга тақлид этган. Унинг тақлидлари кўпинча аччиқ кулги, ҳажвдан иборат бўлган. Шу йўл билан у турмушдаги ноҳақлик ва қусурларни, хурофотни ҳажв қилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар