Бош саҳифа » Тег архивлари: энциклопедия (page 5)

Тег архивлари: энциклопедия

Тошкент археология экспедицияси

ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ, Ўзбекистон ФА Археология институтининг Тошкент археология экспедицияси – Тошкент ҳудудида археологик қазишмалар ва кузатувлар олиб борувчи илмий ходимлар жамоаси. Академик Я.F.Fуломов ташаббуси билан «Тошкент отряди» номида 1967 йил тузилган

Батафсил »

Хиёбонтепа

ХИЁБОНТЕПА – археологик ёдгорлик, қишлоққа туташган қаср-кўшк (7–10-асрлар, 9–13-аср боши). Тошкентнинг Эски шаҳар қисми марказида, Кайковус канали бўйида жойлашган. 1924 йил М.Е.Массон томонидан қайд этилган. 1968–69 йилларда Тошкент археология экспедицияси текширган. Хом ғиштдан қурилган кўшкнинг энг баланд тагкурси қисми харобалари сақланган; унинг атрофига ҳозир турар жой бинолари қурилган

Батафсил »

Яқин ўтмиш. Туркистон вилояти газети

«ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ» – Туркистонда 1870 йилда рус истилочилари томонидан нашр этилган маҳаллий тилдаги илк босма газета. Туркистон генерал-губернаторлигининг нашри. «Туркестанские ведомости» газетасининг ўзбекча варианти. Дастлаб шу газетага илова тариқасида чиқарилган. 1883 йилдан мустақил газета «Туркистон вилояти газети» бирмунча вақт (1872 йил июлидан 1873 йилнинг февралига қадар) Петербургда нашр этилган

Батафсил »

Яқин ўтмиш. «Националь»

«НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона. Ўрта Осиёда дастлабки меҳмонхона бўлиб, 1912 йилда Жиззах кўчаси (ҳозирги Бухоро кўчаси) ва Зирабулоқ кўчаси муюлишида немис уйғониш даври услубида (меъмор И.А.Макевич), ўша пайтдаги йирик бойлардан Тўхтабой маблағига қурилган. Кейинчалик «Шарқ» деб аталган. 1919–20 йилларда бинода Туркистон фронти штаби жойлашган. Шаҳарни реконструкция қилиш муносабати билан бинонинг бир қисми 1970-йиллар охирида бузиб ташланган

Батафсил »

Суюнчхўжахон

СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимнинг фарзанди. Шайбонийхон Мовароуннаҳрни эгаллагач, Самарқандни пойтахт қилиб, Туркистонни Кўчкунчихонга, Тошкентни Суюнчхўжахонга берган

Батафсил »

Работ (Равот)

РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган. Мактаб, 3 масжид, чойхона, устахоналар, дўкон, 2 тегирмон, обжувоз бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида замонавий бинолар қурилган

Батафсил »

Оқтепа-2

ОҚТЕПА-2 – археологик ёдгорлик; қадимги Чочнинг шимоли-ғарбий туманига мансуб қалъа харобаси (милоддан аввалги 1-аср – милодий 4-аср охири). Ҳозирги Қозоғистон Республикасидаги Чордара шаҳридан 15 км жанубда, Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги тепаликда жойлашган. Оқтепа-2 антик давр қалъаси бўлиб, майдони 325х115 м

Батафсил »

Маннон Ромиз (Рамзий)

РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Маннон, 1895–1938) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. Матбуот, нашриёт ва маориф соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Адабий-журналистик фаолияти 1920 йилдан бошланган. Адабий-танқидий ва публицистик мақолалар ёзган

Батафсил »

Хотинкўприк

ХОТИНКЎПРИК – Тошкентнинг шимоли-ғарбида, Собир Раҳимов тумани (ҳозирги Олмазор тумани), Олимпия мавзесига яқин ердаги жарлик устига қурилган қадимий ёғоч кўприк. 1490 йилга оид Хожа Аҳрор вақфномасида айтилишига кўра, Қурама мулкининг ғарбий чегараси «Хотун Кўфруги», шимолий чегараси «Қўриқ-и Қорақамиш» билан чегараланган

Батафсил »

Тошкент минерал суви

ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ – Тошкент атрофи артезиан ҳавзасига мансуб, махсус хосса ва компонентларга эга бўлган минерал суви. Юқори бўр – сеноман ярусидаги гравелит ва қумтош қатламларида жойлашган. Дастлаб 1948 йил Эшонқўрғон структураси (Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти, Сариоғоч шаҳри)да топилган

Батафсил »

Тешиккўприктепа

ТЕШИККЎПРИКТЕПА – 5–13-аср бошига оид археологик ёдгорлик; аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. «Ҳамза» (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида (Бунёдкор шоҳкўчаси) жойлашган. Унда 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич бир неча марта материаллар йиққан; 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси кузатишлар олиб борган

Батафсил »

Тошкент кўчалари. Тақачи

ТАҚАЧИ КЎЧАСИ – Учтепа туманининг «Ўткир», «Зулфизар», «Кўркамобод», «Хуршид», «Қуйи Дархон» маҳаллалари ҳудудида. Зиё Саид ва Чевар кўчалари оралиғида. Узунлиги 3,5 км атрофида. Тошкент зилзиласи (1966)дан зарар кўрган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкалари қурилиши муносабати билан ташкил топган янги кўчага 1966 йил 27 декабрда Раҳимбобоев номи берилган

Батафсил »

Дукенттепа

ДУКЕНТТЕПА – шаҳар харобаси (6–16-асрлар). Ангрен шаҳридан 8 км шимолда жойлашган. 1958 йилда бу ердан кумуш тангалар хазинаси (13-аср охири – 14-аср) топилган. Археолог Ю.Ф.Буряков (1959, 1962 ва 1966) археологик кузатув, тангалар тўплаш ишлари олиб борган. Жамланган материалга кўра, Дукенттепада ҳаёт 3 босқичда кечганлиги аниқланган

Батафсил »

Киндактепа

КИНДАКТЕПА – 2–13-асрларга мансуб шаҳар харобаси. Тошкент денгизи зонасида. Дастлаб 1959 йил В.И.Нильсен ва Т. Аъзамхўжаев томонидан ўрганилиб, унинг фақат арк ва 1 шаҳристони аниқланган. 1971 йил уни Ю.Ф.Буряков ва В.И.Спришевский атрофлича текширган. 1972–75 йилларда эса Ю.Ф.Буряков у ерда қазиш ишлари олиб борган

Батафсил »

«Марказ»лар

«МАРКАЗ» – турар жой массиви. Лойиҳалаштирилган марказий ҳудуд таркибига киради. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган, «М» (марказ) индексли микрорайонлардан ташкил топган. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 1966 йил бошланган. Лойиҳа муаллифлари: Л.Адамов, С.Р.Одилов, А.Ванке, Р.Зубова ва бошқалар

Батафсил »