Хиёбонтепа

ХИЁБОНТЕПА – археологик ёдгорлик, қишлоққа туташган қаср-кўшк (7–10-асрлар, 9–13-аср боши). Тошкентнинг Эски шаҳар қисми марказида, Кайковус канали бўйида жойлашган. 1924 йил М.Е.Массон томонидан қайд этилган. 1968–69 йилларда Тошкент археология экспедицияси текширган. Хом ғиштдан қурилган кўшкнинг энг баланд тагкурси қисми харобалари сақланган; унинг атрофига ҳозир турар жой бинолари қурилган. Қаср биносининг харобалари сақланмаган. Юқори маданий қатлами 9–12-асрларга мансуб бўлиб, ўша даврда қаср Бинкатнинг ички рабоди таркибига кирган ва унинг харобалари рабод бинолари остида қолиб кетган. Шаҳар ҳудуди сифатида Хиёбонтепа мўғуллар истилосига қадар (13-аср боши) мавжуд бўлган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

 

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 976 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *