КИНДАКТЕПА – 2–13-асрларга мансуб шаҳар харобаси. Тошкент денгизи зонасида. Дастлаб 1959 йил В.И.Нильсен ва Т. Аъзамхўжаев томонидан ўрганилиб, унинг фақат арк ва 1 шаҳристони аниқланган. 1971 йил уни Ю.Ф.Буряков ва В.И.Спришевский атрофлича текширган. 1972–75 йилларда эса Ю.Ф.Буряков у ерда қазиш ишлари олиб борган. Тадқиқотлар натижасида шаҳар стратиграфиясига тегишли муҳим маълумотлар ҳамда Бурганли маданияти ва Қовунчи маданиятига доир бир қанча ашёвий далилларга эга бўлинди; ичида сопол идишлар мавжуд цилиндрсимон хумдонлар, Уструшона ҳукмдори Раханч II, Самарқанд ҳукмдорлари Fурак ва Тургар (738–750), аббосий халифалар ҳамда туркашлар даврида зарб қилинган тангалар топилди.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил