Бош саҳифа » Тег архивлари: энциклопедия (page 4)

Тег архивлари: энциклопедия

Каримов Ислом Абдуғаниевич

КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич (1938 йил 30 январь, Самарқанд шаҳри) – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994). Ўрта Осиё политехника институти (1960), Тошкент халқ хўжалиги институтини (1967) тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги («Ташсельмаш») заводида мастер ёрдамчиси сифатида бошлаб, мазкур корхонада мастер, технолог бўлиб ишлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент …

Батафсил »

Қадимий маҳаллалар. Бодак

БОДАК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ганчтепа, Орқакўча, Олмазор, Турк-Янгишаҳар маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қишда қисман ҳунармандчилик билан, ёз мавсумида шаҳар ташқарисида – Дўрмон ва Яланғочда деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланган

Батафсил »

Жўн маданияти

ЖЎН МАДАНИЯТИ – Қовунчи маданияти турларидан бири. Тошкент воҳасидаги Жўн канали бўйидан топилган ёдгорликлар (3–4-асрлар). Жўн маданияти асосан, Сирдарёнинг ўрта оқими бўйлаб кенг тарқалган. Г.В.Григорьев, М.Э.Воронец, Т.Г.Оболдуева ва бошқалар қазиш ишлари олиб борган (1937–39). Жўн маданиятига оид мозорқўрғонлар, шаҳар харобаси текширилган. Турар жойлар хом ва пишиқ ғиштдан қурилган

Батафсил »

Боқий Жарроҳ Тошкандий (16-аср)

БОҚИЙ ЖАРРОҲ ТОШКАНДИЙ (16-аср) – олим, табиб, шоир, мусиқашунос ва хаттот. Тошкентда туғилган. Балх, сўнгра Аҳмадобод (Ҳиндистон)га бориб, ўша ерда вафот этган. Олим табобатдан ташқари Давлатшоҳ Самарқандийнинг тазкирасини кўчирган (1581), бир қанча асарларга, жумладан, «Юсуф Зулайҳо» достонига шарҳ ёзган, «Одоб ул-мунозара» асари шарҳига араб тилида ҳошия ёзган. Боқий Тошкандий форс тилида лирик шеърлар ҳам ёзган бўлса-да, уни туркигўй шоир дейишган

Батафсил »

Муҳаммад Солиҳхўжа

МУҲАММАД СОЛИҲХЎЖА домла Раҳматхўжа ўғли (тахминан 1830–1889) – тошкентлик тарихчи ва географ олим. Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасидаги «Қорёғди» маҳалласида туғилган ва шу ерда яшаб ижод қилган. Муҳаммад Солиҳхўжа бобоси мулла Раҳимхўжа ўз насабномаси билан Шайх Хованди Тоҳурга (14-аср) бориб уланишини ва у Тошкентнинг «Қиёт» маҳалласидаги Бекмуҳаммадбий масжидида имомлик қилганлигини ва дарс ҳам берганлигини таъкидлайди

Батафсил »

Хожа Довуд (14 аср)

ХОЖА ДОВУД (14-аср) – Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғли. Қабри Шайхонтоҳур даҳасининг Оқмасжид маҳалласи ғарбида, маҳалла масжидининг орқасида жойлашган. «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида келтирилишича, ўша масжид ҳам Хожа Довуднинг масжиди ҳисобланган. Ўтмишда шаҳарликлар Хожа Довуд қабри масжидида уч кун шаръий шартлар билан эътикофда бўлиб, нафл рўзасини тутишган. Хожа Довуднинг қизидан нақшбандия тариқати пешвоси Хожа Аҳрор дунёга келган

Батафсил »

Телеграф-телефон станцияси

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Тошкент телеграф-телефон станцияси» (Навоий кўчаси, 28) – айни вақтда Халқаро коммутация маркази (ХКМ) ҳисобланади. 1932 йил ташкил қилинган. Телеграф-телефон станцияси тезкор замонавий аппаратлар билан жиҳозланган. Қуйидаги хизмат турларини кўрсатади: телеграф алоқаси хизматлари – умумий фойдаланиш телеграф тармоғи. Хабарларни жисмоний ва юридик шахсларнинг исталган почта манзилига кафолатланган ва қисқа муддатларда етказиб берилишини таъминлайди; «UzMAIL» хабарларини кўпфункционал ишлаб бериш …

Батафсил »

Навоий кўчаси

НАВОИЙ КЎЧАСИ – пойтахтнинг энг қадимий ва марказий кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Беруний кўчаси оралиғида. Узунлиги 4 км атрофида. Дастлаб Ҳадра майдонидан Анҳор канали оралиғида бўлган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг Ўрда кўпригидан ҳозирги Амир Темур шоҳкўчасигача узайтирилган. 1893 йилгача Тошкўча, Каттакўча номлари билан юритилган. Сўнг Шайхонтоҳур кўчаси номи берилган. 1938 йил улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий …

Батафсил »

Шоҳий

ШОҲИЙ (тахаллуси; тўлиқ исми Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа Шайх Хованди Тоҳурий) (19-аср) – маърифатпарвар шоир, табиб. Тошкентнинг Оқмасжид маҳалласида туғилган. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган. Ўрта Осиё, Кавказ, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони каби мамлакатларда бўлиб, у ердаги таълим-тарбия ишлари билан қизиққан. Шоҳий табобатдан дарс берган. Чағминий (14-аср)нинг «Қонунча» асарини ўзбек тилига ўгирган

Батафсил »

Шоҳжувортепа

ШОҲЖУВОРТЕПА – ўрта аср шаҳри харобаси (4–12-аср). Тошкент вилоятидаги Писком дарёси сўл қирғоғида, Писком қишлоғи қаршисида жойлашган. Дастлаб (1906) И.В.Мушкетов қайд қилган. Ю.Ф.Буряков (1964, 1974–1981), М.Р.Тихонин (1982–83) қазиш ишлари олиб борган. Майдони – 10 гектар. Йирик ҳисор (майдони 2,25 га), қўш мудофаа девори билан ўралган шаҳристондан иборат. Ҳисор шаҳристондан чуқурлиги 11,5 м келадиган хандақ билан ажратилган

Батафсил »

Нормуҳаммад қушбеги

НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими (1846–47). Хонликдаги юқори мансабларни олган: додҳоҳ (1844), қушбеги (1850). Тошкент зодагонлари ва понсодлари кўмагида хон ноиби Азиз парвоначини Тошкентдан қувиб юборган, қўзғолонни бостирган. Қўқон хонлиги мингбошиси Мусулмонқул Тошкентни қамал қилган. Нормуҳаммад қушбеги қўшини шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилиб зафар қучган

Батафсил »

Мавлоно Обид Хаттот (16-аср)

МАВЛОНО ОБИД ХАТТОТ (16-аср) – хаттот. Тошкентда шайбонийлардан Суюнчхўжахон ва Келди Муҳаммад замонида яшаган. Восифийнинг ёзишича, Мавлоно Обид настаълиқ хатини ёзишда машҳур бўлган. Райҳоний, сулс хатларини яхши билган. 1522 йил у ўзи ёзган қитъаларни саройга олиб келганда, султон ва сарой аҳли унинг хат санъатидаги маҳоратига таҳсинлар ўқиган

Батафсил »

Парпиота

ПАРПИОТА – Тункатдан 4 км ғарбда (Имлоқ тарафда) жойлашган тепалик ва қабристон (6-аср). Шимолдан жанубга 2 км чамаси чўзилган баланд гранит тош девор бағрида жойлашган. Мозор атрофида чилонжийда, аччиқ бодом ва бошқа дарахтлар ўсади. Кичик булоқ ҳамда силлиқ, одам сиғадиган тешик бор. Маҳаллий аҳоли Парпиотага сиғиниб келган

Батафсил »

“Ўқчи”, қадимий ва ҳозирги маҳалла

ЎҚЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Мерганча, Олмазор, Тепақишлоқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тошкент тупроққўрғонига ёндошган. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (600 нафар кишидан ортиқ)

Батафсил »

Чорҳокимлик

ЧОРҲОКИМЛИК – Тошкент 4 мустақил қисм (даҳа)га ажралган давр (18-аср 2-ярми). Муҳаммад Солиҳхўжанинг ёзишича, Тошкентда тўрт эътиборли хонадон вакиллари: Шайхонтоҳур даҳасида Авлайқулихон авлодидан Бобохонтўра, Бешёғочда аштархонийлардан Ражаббек, Кўкчада Чиғатойхон авлодидан Муҳаммад Иброҳимбек, Себзорда Жўчихон наслига мансуб бир киши ҳоким бўлиб, улар ўртасида олий ҳокимият учун тинимсиз уруш-талашлар бўлиб ўтган

Батафсил »