Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Телеграф-телефон станцияси

Телеграф-телефон станцияси

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Тошкент телеграф-телефон станцияси» (Навоий кўчаси, 28) – айни вақтда Халқаро коммутация маркази (ХКМ) ҳисобланади. 1932 йил ташкил қилинган. Телеграф-телефон станцияси тезкор замонавий аппаратлар билан жиҳозланган. Қуйидаги хизмат турларини кўрсатади: телеграф алоқаси хизматлари – умумий фойдаланиш телеграф тармоғи. Хабарларни жисмоний ва юридик шахсларнинг исталган почта манзилига кафолатланган ва қисқа муддатларда етказиб берилишини таъминлайди; «UzMAIL» хабарларини кўпфункционал ишлаб бериш тизими телеграф алоқаси хизматлари (Х.400 электрон почтаси ва интернет хизматлари, факсимил хизматлар, телекс хизматлари, телекс-телеграф хизматлари); халқаро, шаҳарлараро алоқа қилиш хизматлари. Бу хизматлар «Марказий телеграф» ва «Элит» сервис телефон карталари ёрдамида кўрсатилади. Сервис телефон карталари ҳақи тўлаб қўйилган шаҳарлараро ва халқаро алоқа хизматидир; аудиоконференц-алоқа ва видеоконференц-алоқа (ВКА) хизматлари. Аудиоконференц-алоқа ёрдамида вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг раҳбарлари оператив мажлислар ўтказиши мумкин, бунда бутун Ўзбекистон Республикаси жойлашган бўлинмалар (36 тагача) бир конференц-гуруҳи асносида боғлана олади. Мажлислар бир вақтнинг ўзида иккита режимда: сўзлаш ва эшитиб бориш режимида ўтказилади. Мажлис боришини магнит лентасига ёзиб олиш иложи ҳам бўлади. Видеоконференц-алоқа системаси бир вақтда узоқдаги 16 та алоқадан фойдаланувчилар ўртасида жонли тасвир ва овозни қабул қилиш имконини беради.

Телеграф-телефон станциясида 400 дан ортиқ ходим ишлайди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Жарариқ даҳаси

Post Views: 520 ЖАРАРИҚ ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида, Кўксарой, Алп Жамол, Жарариқ, …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *