Бош саҳифа » Биласизми? » Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

Биласизми? А. Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОFИ (Зарқайнар кўчаси, 6) – Тошкентнинг шимолий-ғарбий қисмида, Олмазор туманида, Себзор даҳаси, Эскижўва бозори ва Тошкент цирки ўртасида жойлашган. Умумий майдони 19,8 гектар. 1932–34 йилларда ёшлар ташаббуси биланн бунёд этилган. Жойнинг тарихий номидан келиб чиқиб, халқ орасида «Жангоб» («Жанггоҳ») деб аталган. 1932–36 йилларда Акмал Икромов, 1936–38 йилларда Мирмуҳсин Шермуҳамедов номларида бўлган. 1939 йилда рус ёзувчиси А.С.Пушкин номи берилган, 1992 йилдан Абдулла Қодирий номида (Абдулла Қодирий боболарининг шаҳар ҳовлиси Жангобнинг шимолий-ғарбий тарафида бўлган, ёзувчи шу жойда туғилган). Боғда чинор, қарағай, арча, тол, акация каби дарахтлар ўсади, ҳар йили гулзорларга 10 000 тупдан зиёд гул кўчатлари экилади.
Абдулла Қодирийнинг туғилганига 100 йил тўлиши муносабати билан 2001 йилда тасдиқланган лойиҳа асосида (меъмори А.Наруцкая) боғда бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Боғдан ўтган ариқ ва сунъий чўмилиш ҳавзаси тош билан безатилди, 2 та фаввора қурилди. Боғ ҳудудида эртак қаҳрамонларига ҳайкаллар қўйилди. Майсазор ва гулзорлар барпо қилинди. Боғнинг Эскижўва бозори томонидан кираверишдаги майдонга ёзувчи ҳайкали ўрнатилди (2004 й., ҳайкалтарош Жамолиддин Миртожиев). Боғ тўлиқ реконструкция қилиниб, 2005 йил августда қайта очилди.
Боғда очиқ томошагоҳ (амфитеатр), планетарий, 11 та аттракцион, кураш майдони, стол тенниси ва шахмат-шашка павильони, овқатланиш ва салқин ичимликлар б-н савдо қилиш шохобчалари бор. Боғда халқ сайиллари ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Боғдан «Чорсу» ва «Fафур Fулом» метро бекатларига, Зарқайнар, Абдулла Қодирий ва Fафур Fулом кўч.ларидаги автобус бекатларига чиқиш мумкин

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент тиббиёт академияси

Post Views: 196 ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ, Тошкент тиббиёт академияси – Тошкентда дастлаб 1920 йил Туркистон (Ўрта …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *