РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган. Мактаб, 3 масжид, чойхона, устахоналар, дўкон, 2 тегирмон, обжувоз бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида замонавий бинолар қурилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил