Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Тешиккўприктепа

Тешиккўприктепа

ТЕШИККЎПРИКТЕПА – 5–13-аср бошига оид археологик ёдгорлик; аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. «Ҳамза» (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида (Бунёдкор шоҳкўчаси) жойлашган. Унда 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич бир неча марта материаллар йиққан; 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси кузатишлар олиб борган. 1962 йил археологлар К.А.Шахурин ва Ю.Ф.Буряков, 1968 йил Тошкент археология экспедицияси (М.И.Филанович ва бошқалар) томонидан текширилган. Баландлиги 6 м га етадиган арк харобалари қисман сақланган. Дастлаб манзилгоҳ харобасининг майдони 500 х 600 м бўлган. Тешиккўприктепанинг арки алоҳида хоналарга бўлинган ва қалин ташқи девор билан ўралган, хом ғишт ва пахсадан қурилган яхлит иншоотдан иборат бўлган. Қалъа марказий қисмидаги бинолар 5–8-асрларга мансуб. 8-асрда бинолар бузилган ва ёниб, вайронага айланган. 9–12-асрларда тепа ҳудуди ва аркида ҳаёт тикланган, бу ерда аҳоли темирчилик, металл буюмлар тайёрлаш билан шуғулланган. Бу манзилгоҳ Чоч пойтахти Бинкатнинг атрофида жойлашган савдо-ҳунармандчилик қишлоқларидан бири бўлган. 13-аср бошида бутунлай харобага айланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Регистон ариғи

Post Views: 387 РЕГИСТОН АРИFИ – Кайковус каналининг чап ирмоғидан (Зарқайнар кўчасига яқин жойдан) бошланган; …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *