Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 4-қисм
Фотоальбомнинг электрон талқини. 3-қисмга ўтиш
ЭСКИ ШАҲАРДАГИ УЙНИНГ ИЧКИ ҲОВЛИСИ
Иссиқ иқлим туфайли эски шаҳарнинг аҳолиси асосий вақтларини хоналарда эмас, балки хусусий уйларнинг ички ҳовлисидаги айвонларда ўтказишган.
1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати
ЭСКИ ВА ЯНГИ ШАҲАР ЧЕГАРАСИДАГИ РАВОҚ
Эски ва янги шаҳар ўртасидаги чегарада Анхор канали ўтган бўлиб, бу ердаги Ўрда кўпригида XX асрнинг 20 йилларида махсус рамзий равоқ қурилган.
1929 йил. И.Панов фотосурати
ЯНГИ ШАҲАРНИНГ КЎЧАЛАРИДАН БИРИ
Янги шаҳар Анхор каналининг чап қирғоғида 1865 йилдан бошлаб, Туркистон ўлкасининг маъ-мурий идоралар маркази сифатида қурила бошлаган.
XIX аср охири. П.Н.Григорьев фотосурати
ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛАРИ ҚАРОРГОҲИ — ОҚ УЙГА КИРИШ
1866 йилда майдонга қаратилган ҳолатда, Анхор канали бўйида катта бир қаватли бино қурилган. 1877 ва 1884 йилларда меъмор А.Л.Бенуа томонидан қайта қурилган. Ҳозирда ушбу жойда — Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси Сенати биноси мавжуд.
XX аср бошлари. Номаълум муаллиф фотосурати.
ҲАРБИЙ ЙИҒИЛИШ
1885 йилда қурилган. Янги шаҳардаги сақланиб қолган эски жамоат биноларидан бири. Ҳозирда, ушбу бинода Тошкент давлат юридик университети жойлашган (аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг маънавият ва маърифат маркази биноси бўлган).
1905 йил. Номаълум муаллиф фотосурати.
ҒАЗНА ПАЛАТАСИ ВАҒАЗНАЧИЛИК
1901 йилда В.Гейнцильман ва Л.Киселёвлар томонидан қурилган. Ҳозирда қайта қурилган бинода «Соғлом авлод учун» жамғармаси жойлашган.
1903 йил. М.И.Свишульский нашриёти почта ойнахати
ДАВЛАТ БАНКИНИНГ ТОШКЕНТ БЎЛИМИ
1895 йилда В.Гейнцильман томонидан қурилган. XIX аср охири Туркистон меъморчилик услубининг ажойиб намунаси. Ҳозирда ушбу бинода Ўзбекистон Республикаси Саноатқурилиш банкининг Мирзо-Улуғбек бўлими жойлашган.
1913 йил. А.Л.Кирснер нашриёти почта ойнахати.
РУС-ОСИЁ ТИЖОРАТ БАНКИ
1911 йилда қурилган «Ака ука Яушевлар» савдо — тижорат уйининг тимида жойлашган.
1913 йил. А.Л.Кирснер нашриёти почта ойнахати.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.
Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди














Изоҳлар