Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 3-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 2-қисмга ўтиш

ХОТИН МАСЖИДИ

XIX асрда беда бозорида катта бўлмаган гузар масжиди қурилган. Ҳозирда мавжуд эмас.

1909 йил. “Контрагент печати” нашриёти ойнахати

Безимени-17

ХОТИН МАСЖИДИНИНГ ИЧКИ ҚИЁФАСИ

Хотин масжиди нақшли айвонининг барча бадий безаклари 1854 йилда Нур Мухаммадбой томонидан бажарилган. XX асрнинг 20 йилларида Шайхонтоҳур мажмуасига кўчирилган. Лекин кейинчалик йўқолган.

1927 йил. ВКП нашриёти ойнахати

Безимени-18

ЗАЙНИДДИН БОБО МАҚБАРАСИ

XIII асрда Тошкентда яшаган Тасаввуф таълимоти тарғиботчиси, Боғдодлик сўфий Зайниддин қабри устида XVI асрнинг биринчи ярмида қурилган. Бино таъмирланган ҳолатда Кўкча қабристони марказида сақланган.

1939 йил. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-19

АККОШ МЎИ МУБОРАК ГУЗАРИ

XV асрда гузар мажмуаси ҳурматли суфий Аккош (ёки Иккош) шарафига Самарқанд дарвозаси кўчасида қурилган. Ҳозирги кунга қадар сақланган.

XX асрнинг 30 йилларида. И.Хасанзянов фотосурати

b-20

ГУЛБОЗОР МАСЖИДИ

Тошкент шаҳристони марказидаги катта бўлмаган гузар масжиди ривоятларга қараганда XV асрда қурилган. Ҳозирги кунга қадар сақланган.

1929 йил. И.Панов фотосурати

b-21

АНБАР БИБИ МАҚБАРАСИ

Мақбара шоир-суфий Сулаймон Хаким ота Бакирғонийнинг онаси — Улуғ Подшо ва Тошкентлик суфий Ай-Хожи (Занги ота)нинг хотини — Анбар биби қабрлари устида XV асрнинг биринчи ярмида шаҳар ташқарисидаги Занги ота қишлоғида қурилган. Таъмирланган ҳолатда сақланган.

1935 йил. А.Штеренберг фотосурати

Безимени-22

ЧОРСУ БОЗОРИДАГИ УСТИЁПИҚ КЎЧА

Чорсу бозорининг ўзига хослиги, қуёш нурларидан сақланиш учун устилари ингичка синч ёғочлар билан ёпилган унинг устидан катта қамишли бўйра ташланган бозор кўчалари бўлган.

1910 йил. «Свет» нашриёти фотосурати

Безимени-23у

ЭСКИ ШАҲАРДАГИ ЧОЙХОНА

Шаҳар бозорларида ва гузарлар марказларида кўплаб чойхоналар мавжуд бўлиб, аксарият катта бўлмаган ҳажмда ва бир ҳил русумда қурилган.

XX аср бошлари. Номаълум муаллиф фотосурати.

Безимени-24

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида тайёрланган фотоальбомнинг электрон талқини.

Журналист Эргаш Исматуллаев томонидан тақдим этилди

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *