«Тошкент руҳи»

«ТОШКЕНТ РУҲИ» – Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг 1958 йил октябрда бўлиб ўтган Тошкент конференциясида юзага келган сиёсий атама. Ўшанда конференцияда қатнашган ёзувчиларнинг нутқ ва маърузалари тинчлик, ижтимоий тараққиёт, дўстлик ва ҳамкорлик, байналмилалчилик, демократия руҳи билан суғорилган эди. Ана шуларнинг ҳаммаси «Тошкент руҳи» иборасида яққол акс этган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг «Тошкент руҳи» деган атаманинг маъно ва моҳияти яна ҳам чуқурлашди. Бу руҳ узоқ йиллар давомида муросасиз жанг олиб борган давлатлар (Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Тожикистон) раҳбарларининг бевосита Тошкент шаҳрида ярашиб, сулҳга имзо чекишларида, турли қитъалар ва мамлакатлар вакиллари иштирокида тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган нуфузли учрашувлар, халқаро анжуманлар, санъат, адабиёт, кино фестиваллари, «Тошкент–пахта ярмаркаси» каби йирик жаҳон анжуманида ўз ифодасини топган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *