Шош тангалари (мусулмон сулолалари даври)
IX-XIX асрлар
1-расм. 8-асрнинг иккинчи ярмида Шош (Чоч)да зарб қилинган илк маҳаллий исломий мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида “Муҳаммад” (?), орқа юзида (реверсда) эса пул муомаласига рухсат маъносидаги “жоиз” сўзлари акс эттирилган. Танганинг ҳажми 2.15 см, оғирлиги 4.8 гр. Қанқа харобасидан топилган.
Сомонийлар давлати (892-1005) тангалари
2-расм. Сомоний ҳукмдор Нуҳ б. Асад томонидан ҳижрий 205 (милодий 820 й.) йили Бинкатда зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб тилида калимаи шаҳодат акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган ҳукмдор исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2.53 гр. Қанқа харобасидан топилган.
3-расм. Сомоний ҳукмдор Нуҳ б. Асад томонидан ҳижрий 214 йили Бинкатда зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб тилида калимаи шаҳодат акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган Муҳаммад Мансур ибн Нуҳ исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.37 см, оғирлиги 2.53 гр. Қанқа харобасидан топилган
4-расм. Сомоний ҳукмдор Нуҳ б. Наср томонидан ҳижрий 306 йили Бинкатда зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб тилида калимаи шаҳодат акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган Муҳаммад Мансур ибн Нуҳ исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.37 см, оғирлиги 2.53 гр. Қанқа харобасидан топилган.
Қорахонийлар давлати (960-1212) тангалари
5-расм. Қорахоний ҳукмдорларидан Аҳмад б. Али Илиг-хоқон (994-1016) томонидан ҳижрий 404 йили Харашкет (Қанқа)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида Илиг хоқон унвони акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган ҳукмдор исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.78 см, оғирлиги 2.25 гр. Қанқа харобасидан топилган.
6-расм. Қорахоний ҳукмдорлар Муҳаммад б. Али Сана ад-Давла ва Эртош томонидан ҳижрий 405 йили Илоқда зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида Илиг унвони акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган ҳукмдор исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.78 см, оғирлиги 3.4 гр. Қанқа харобасидан топилган.
7-расм. Қорахоний ҳукмдорлардан Муҳаммад б. Қадир хоқон томонидан ҳижрий 422 йили(?) Шош (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) сўл томонга ҳаракатланаётган фил тасвири ўрин олган бўлиб, унинг устида араб ёзувида ал-Музаффар Муҳаммад сўзлари акс этган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тангани зарб қилдирган ҳукмдор исми акс этган. Танганинг ҳажми 2.66 см, оғирлиги 4.2 гр. Қанқа харобасидан топилган.
8-расм. Қорахоний ҳукмдорлардан Юсуф б. Абдуллоҳ томонидан ҳижрий 395 йили Шош (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида калимаи шаҳодат ўрин олган. Айланаси бўйлаб эса ким томонидан қачон ва қаерда зарб қилингани ёзилган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса тўртбурчак ва доирасимон рамзий белгилар акс этган. Танганинг ҳажми 2.5 см, оғирлиги 3.2 гр. Қанқа харобасидан топилган.
Тошкентнинг даштлик ҳукмдорлари тангалари
9-расм. Тошкент ҳукмдори Турсун Муҳаммад Баҳодурхон (1613-1627) томонидан 395 йили зарб қилинган кумуш танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида ҳукмдор исми ва унвони ўрин олган. Танганинг орқа юзида (реверсда) эса ромбсимон безак ва унинг ичида арабча жумлалар акс этган. Танганинг ҳажми 2.5 см, оғирлиги 4.5 гр.
Тошкент ҳукмдори Юнусхўжага оид тангалар
10-расм. Тошкент ҳукмдори Муҳаммад Юнусхўжа Умарий (1789-1801) томонидан зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида ҳукмдор исми ва унвони ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) зарби Тошканд жумлалари акс этган. Танганинг ҳажми 2.5 см, оғирлиги 2.5 гр.
11-расм. Тошкент ҳукмдори Муҳаммад Юнусхўжа Умарий (1789-1801) томонидан зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида ҳукмдор исми ва унвони ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) зарби Тошканд жумлалари акс этган. Танганинг ҳажми 2.4 см, оғирлиги 3.9 гр.
12-расм. Тошкент ҳукмдори Муҳаммад Юнусхўжа Умарий (1789-1801) томонидан зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида ҳукмдор исми ва унвони ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) зарби Тошканд жумлалари акс этган. Танганинг ҳажми 2.7 см, оғирлиги 3.8 гр.
13-расм. Тошкент ҳукмдори Муҳаммад Юнусхўжа Умарий (1789-1801) томонидан зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида ҳукмдор исми ва унвони ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) зарби Тошканд жумлалари акс этган. Танганинг ҳажми 2.4 см, оғирлиги 3.80 гр.
Журналист Эргаш Исматуллаев бисотидан






Изоҳлар