Бош саҳифа » Тег архивлари: масжидлар

Тег архивлари: масжидлар

Тошкент-2200. Ялангқари масжиди вақфномаси хусусида

Марказий Осиё халқлари, хусусан, Ўзбекистон тарихини ўрганишда тарихий ҳужжатларнинг ўрни беқиёс. Бундай ҳужжатлар орасида вақфномалар алоҳида аҳамият касб этади. Минтақа тарихига доир айрим вақф ҳужжатлари Н.Г. Маллицкий, В.В. Бартольд, П.П. Иванов, А.А. Семенов, Р.Н. Набиев, М.Ю. Юлдашев, Р.Г. Мукминова, О.Д. Чехович, Б. Қозоқов, З. Қутибоев, Ғ. Жўраева, Э. Каримов каби бир қатор тадқиқотчиларнинг ишларида ўрганилган. Маълумки, вақфнома, асосан мадраса, масжид, …

Батафсил »

Сузукота маҳалласи

Шу маҳалла фаолларидан бўлмиш Асқархожи Обидов тўплаган маълумотларга кўра маҳалланинг асосчиси Сузукота (Мустафоқул) XII асрнинг ўртаси XIII асрнинг бошида яшаган. Хожа Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли Мустафоқул 1140 йилда Сайрамда таваллуд топган

Батафсил »

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (II-боб)

(45-бет)…Тошкўча Шайхонтаҳур даҳасидан шарқий томонга йўналган. Уни Анҳор канали кесиб ўтган. Эски шаҳарни янги шаҳар билан боғлайдиган асосий кўча ҳисобланган. Унга 1884 йили илк бор тош-шағал тўкилганлиги сабабли халқ томонидан Тошкўча деб аталган. XIX аср бошларида эски шаҳарнинг энг гавжум кўчаларидан ҳисобланган, 1912 йилдан трамвай қатнаган

Батафсил »

Баландмасжид

БАЛАНДМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Оқмасжид, Девонбеги, Говкуш, Қатортерак маҳаллалари ва Каттакўча (ҳозирги Навоий кўчаси) билан чегарадош бўлган. 400 дан ортиқ хонадон бор эди. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, мирлар ва маҳсумлар тоифасига мансуб бўлган

Батафсил »

Шайхонтоҳур меъморий ансамбли

Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 1-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган. Замонавий маданият контекстида Тошкент ҳақида сўз борар экан, энг аввало, пойтахтнинг ижтимоий мақомига мос келувчи архитектураси маданий тараққиётнинг муҳим белгилари ҳисобланган. Буларнинг барчаси умумжаҳон цивилизациясининг бир бўлаги ҳисобланган, икки минг икки юз йиллик ёшга эга улкан, кўп асрли тарихий-маданий меросга асосланади.

Батафсил »