Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Илғату Малик

Илғату Малик

ИЛFАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-аср) – Хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатдаги ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муҳаммад Хоразмшоҳ Жанд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату Маликка ёрдамга жўнатган. Банокат гарнизони, асосан, қанғ-лилардан ташкил топган бўлиб, уларга Илғату Малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақту ва Буқа бошчилигида 5000 кишилик қўшин жўнатган. Булар теварак-атрофдан уларга қўшилган қўшинлар билан Банокатни қамал қилганлар (1220). Илғату Малик раҳбарлик қилган шаҳар мудофаачилари 3 кун мобайнида мўғуллар билан қаҳрамонона жанг қилади. Бироқ кучлар тенг бўлмагани боисидан қамалнинг тўртинчи куни Банокат таслим бўлган. Мўғуллар шаҳар аҳолисини шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, уларни жангчилар, ҳунармандлар ва оддий фуқароларга ажратган. Сўнгра жангчиларни қилич билан чопиб, камон билан отиб ўлдирганлар, қолган халқни минглик, юзлик, ўнликларга ажратган. Ёшларни ҳашарчи сифатида олиб, Хўжанд томон юриш қилишган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Тошкент қозилари

Post Views: 881 Ўрта Осиёда ҳуқуқий масалалар кўп асрлар давомида ислом шариати аҳкомларига кўра қозилар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *