Обканд

ОБКАНД – 1) Қадимда ва ўрта асрларда шаҳарни сув билан таъминлаш мақсадида қазилган суғориш тармоғи. У шаҳар суви, шаҳар ариғи маъноларини англатади. Масалан, Тошкентнинг Анҳор канали шу мақсадда қазилган қадимий шаҳар суғориш тармоғидир. Шунингдек, Обканд «Ўпқон» сўзининг синоними бўлиб, сизот сувлар оқимидан ер остида пайдо бўлган табиий чуқурлик, ўра ёки камарни англатган. Булардан ташқари, дарё ёки унинг тармоқлари оқими ҳосил этган ўзан ҳам «обканда», яъни «сув қазиган», «оқим ўйган», сув йўли, яъни ўзан маъносини ҳам англатган.

2) Ўрта асрларда қалъа атрофига чуқур ва кенг қилиб ўйилган ва душман аскарларининг ўтишини қийинлаштириш мақсадида сув тўлдириб қўйилган чуқурлик (хандақнинг бир тури) – махсус мудофаа иншооти. Масалан, Абдуллахон II 1579 йил Тошкентни қамал қилганда қалъа девори ташқарисидаги Обкандлар сувга тўлдириб қўйилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Азербайджано-узбекские связи в 1917-1920 годах

Post Views: 113 Национально-освободительная борьба против царизма в Азербайджане и Туркестане в начале XX века …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *