Бош саҳифа » Алломалар » Хожа Рўшнойи (Хожа Чироғбардор)

Хожа Рўшнойи (Хожа Чироғбардор)

ХОЖА РЎШНОЙИ (лақаби Хожа Чироғбардор) – тасаввуф вакилларидан (11-аср). Хожа Рўшнойи номи билан боғлиқ қадамжолар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Масалан, Термиздаги 11-аср меъморий ёдгорлиги Хожа Рўшнойи мақбараси номи билан юритилади. Тошкентда Хожа Рўшнойи маҳалласида Хожа Рўшнойиота мозори бўлган. «Тарихи жадидайи Тошканд»га кўра, Хожа Рўшнойи қабри Хожа Довуд мақбарасидан 150 қадам ғарбда, қабристон ўртасида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ бўлган. Шаҳар аҳолисининг бирор бир мурод-мақсади бўлса, жума куни кечаси унинг мақбараси бошида бир шам ёқиб, тиловат қилиб, унинг савобини ул зотнинг руҳ покларига бағишлаганлар.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мутафаккирлар. Сулаймон Боқирғоний

Post Views: 1 409 Ҳаким ота, Қул Сулаймон лақаблари билан ҳам машҳур бўлган сўфий шоир (ваф. …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *