Помечено: энциклопедия

«Садои Туркистон» («Туркистон овози») газетаси

«САДОИ ТУРКИСТОН» («Туркистон овози») – жадидларнинг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий газетаси. 1914 йил 4 апрелдан 1915 йил 10 апрелга қадар Тошкентда ўзбек тилида нашр қилинган. Газета Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Хўжаев) томонидан ташкил этилган ва унинг муҳаррирлигида фаолият...

Тошкент курантлари

ТОШКЕНТ КУРАНТЛАРИ – Тошкентнинг биринчи куранти 2-жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига шаҳар марказида қурилган (1947, меъмори А.Муҳамедшин; безагида Уста Ширин қатнашган). Минора тепасидаги занг урадиган соат механизмини Белоруссия фронтида жанг қилган тошкентлик соатсоз уста...

Тарновбоши

ТАРНОВБОШИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тахтапул, Дарвозакент, Себзор, Коҳота маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Архив материалларига кўра, 19-аср охирларида Тарновбошида 24 хонадон, 1 масжид бўлиб, элликбошининг исми Тош оқсоқол деб аталган. Аҳолиси (асосан, ўзбеклар)...

Оилавий маросимлар (Тошкент шаҳри мисолида)

ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР – Тошкент аҳолисининг оилавий маросимлари узоқ даврлар мобайнида тараққий этган қадимги маданияти негизида халқ донишмандлиги ва анъаналаридан бири сифатида шаклланган. Никоҳ билан боғлиқ тўй маросимлари. Никоҳ тўйи келинни танлаш ва унинг уйига...

Шоирлар. Собир Абдулла

СОБИР АБДУЛЛА (1905.5.9–1972.24.10) – Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Қўқонда туғилган. 1924 йилдан Тошкентда. 1926–48 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газеталарида адабий ходим, «Муштум»да бўлим мудири, Андижон вилоят театри,...

Меъморлар. Сваричевский Георгий Михайлович

СВАРИЧЕВСКИЙ Георгий Михайлович (1871–1936) – меъмор. 1895 йилдан Тошкентда. 1899–1905 йилларда шаҳар меъмори, 1906–1917 йилларда генерал-губернаторлик маҳкамасининг қурилиш бўйича махсус топшириқларини бажарувчи маъмур

Мавзелар

МАВЗЕ – одатда тошкентликларнинг шаҳар деворидан ташқарида деҳқончилик қилган ерлари. Тошкент аҳолисининг анчагина қисми қишда бирон-бир касб билан шуғулланиб, эрта баҳорда кўч-кўрони билан Мавзелардаги қўрғонлари (боғ уйлари)га кўчиб чиқишган. Кеч кузда, ҳосил йиғилгандан кейин...

Чувалачи

ЧУВАЛАЧИ – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешикқопқа, Чигитбоши, Кадувот, Ҳасанбой маҳаллалари билан чегарадош. 100 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), савдо-сотиқ билан шуғулланган. Чувалачида...

«Розиқбой» маҳалласи

РОЗИҚБОЙ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешабой, Бадалбой, Арпапоя маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тахминан 80 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қўйчилик, ҳунармандчилик, баққоллик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги...

Тарнауштепа

ТАРНАУШТЕПА – археологик ёдгорлик, арки ва унга ёндош қишлоғи бўлган шаҳар харобаси (7–8-асрлар ва 10–15-асрлар). Тошкентнинг шарқий чеккасида. Бахт кўли қирғоғида жойлашган. Арк ўрнида хом ғишт ва пахсадан илк ўрта асрларда бунёд этилган маҳобатли...

Самарқанд дарвоза

САМАРҚАНД ДАРВОЗА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Зангиота, Чақар, Захариқ, Камолон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир чеккаси Чақарариққа ёндошган. Ҳудудида шаҳар дарвозаларидан бири – Самарқанд дарвозаси жойлашган (номи шундан). Самарқандга бориладиган карвон йўли шу...

Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)

ТУЯБЎFИЗ СУВ ОМБОРИ, Тошкент денгизи – Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти. 1962 йилда қурилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Сув юзаси...

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа,...

Тошентдаги жадидчилик

ТОШКЕНТДАГИ ЖАДИДЧИЛИК – 19-аср охири ва 20-аср бошларида Туркистон минтақаси ва унга туташ ҳудудлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий маърифий ҳаракатнинг таркибий қисми. Бу ҳаракат дастлаб 19-асрнинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида вужудга...

Тошкент қўзғолони, Вабо исёни (1892 йил)

ТОШКЕНТ ҚЎЗFОЛОНИ, Вабо исёни (1892.24.6) – чор Россияси мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулмига қарши кўтарилган қўзғолон. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан мустамлака маъмурияти томонидан кўрилган ўзбошимча тадбирлар туртки бўлган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7...