Меъморлар. Сваричевский Георгий Михайлович

СВАРИЧЕВСКИЙ Георгий Михайлович (1871–1936) – меъмор. 1895 йилдан Тошкентда. 1899–1905 йилларда шаҳар меъмори, 1906–1917 йилларда генерал-губернаторлик маҳкамасининг қурилиш бўйича махсус топшириқларини бажарувчи маъмур. Унинг лойиҳалари асосида Тошкентда темир йўл вокзали (1905; сақланмаган), Бош темир йўл устахоналари, ҳозирги Истиқлол кўчасида иккинчи хотин-қизлар гимназияси (1912; ҳозир Халқаро Вестминстер университети биноси), Туркистон суд палатаси ва Округ суди биноси (1912; К.М.Тильнин билан бирга; ҳозир «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси) ва Мария хотин-қизлар билим юрти (1912; ҳозир Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси), «Хива» к/т (1910; сақланмаган), ҳозирги Мустақиллик кўчасидаги Каплан дорихона магазини (1907; ҳозирги Ипотека банк жойлашган), «Регина» меҳмонхонаси (1916; бино сақланмаган), Ирригация қидирув-ўрганиш бошқармаси (1928; ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ФА Президиуми жойлашган) бинолари, шунингдек, Мустақиллик кўчасидаги баъзи турар жой бинолари (1920–30-йиллар) қурилган. Ўрта Осиё индустриал инстититида саноат ва фуқаро курилиши меъморлиги кафедрасини ташкил этиш ташаббускори. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси ташкилотчиси ва правлениеси раиси бўлган. Ўзбекистонда Европага хос меъморлик тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *