Шоирлар. Собир Абдулла

СОБИР АБДУЛЛА (1905.5.9–1972.24.10) – Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Қўқонда туғилган. 1924 йилдан Тошкентда. 1926–48 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газеталарида адабий ходим, «Муштум»да бўлим мудири, Андижон вилоят театри, Ўзбек давлат филармонияси ва Муқимий номидаги театрда адабий эмакдош (1937–71).

«Эрк илҳомлари» (1931), «Навбаҳор» (1931), «Кўклам наъраси», «Завқ» (1932), «Гулшан» (1939), «Сўз ва соз» (1943), «Давр қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт гулшани» (1959), «Ҳаёт қўшиқлари» (1962), «Девон» (1965) каби шеърий тўпламлари, «Гул ва санам» (1957), «Қуралай кўз бир келинчак» (1958), «Тун ва тонг» (1971) каби достонлари нашр этилган. «Боғбон қиз» (1926, достон асосида), «Бўстон» (1937), «Тоҳир ва Зуҳра», ҳамкорликда – «Қўчқор Турдиев» (1941), «Даврон ота» (1942), «Ўзбекистон қиличи» (1943), шунингдек, «Алпомиш», «Гул ва Наврўз», «Истеъдод», «Менинг жаннатим», «Ҳижрон ва виждон» сингари пьесалар ҳам ёзган. Бу асарларнинг аксари пойтахт ва вилоят театрларида саҳаналаштирилган. Собир Абдулланинг адабий меросида насрий асарлар ҳам салмоқли ўринни эгаллайди («Навбаҳор», 1931; «Улфат», 1939; «Соялар», 1963). «Мавлоно Муқимий» номли тарихий романи ҳам бор. Кейинчалик Собир Абдулла тарихий ўтмиш мавзуида ёзилган «Беш саргузашт» қиссасини (1971), Ҳамза, F.Fулом, А.Умарий, М.Узоқов каби адабиёт ва санъат намояндаларига бағишланган хотираларини ёзди. Собир Абдулла «Тоҳир ва Зуҳра», «Майсаранинг иши» опералари либреттосининг ҳам муаллифларидан бири. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971). Чиғатой қабристонига дафн этилган. Юнусобод туманидаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади. Тошкентдаги шоир яшаб ижод этган уйга ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *