Помечено: энциклопедия

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894–1941) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентда туғилган. Мадраса ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913–17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917) дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган

Туроб Тўла

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12–1990.20.4) –Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). 1930 йилдан Тошкентда. Тошкент театр билим юртида (1934–38), Тошкент педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида (1938–41) ўқиган. Меҳнат...

Султон Акбарий

СУЛТОН АКБАРИЙ (1923.3.12–1997.3.6.) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкентда туғилган. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942–45). Республика газета ва журналларида, Бадиий адабиёт нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Ўз даврида...

Муҳаммад Ҳайдар

МУҲАММАД ҲАЙДАР, Дуғлот, Мирзо Ҳайдар (1499–1551) – тарихчи, давлат арбоби. Тошкентда туғилган. 1509–12-йилларда Бобур, сўнгра Султон Саъидхон (Қашқар ҳукмдори) хизматида бўлган, унинг ўғли валиаҳд Абдурашиднинг тарбиячиси. Кўпгина ҳарбий юришларга бошчилик қилган. 1533 йил тахтга...

Катта Ўзбекистон тракти

КАТТА ЎЗБЕКИСТОН ТРАКТИ – Тошкент шаҳрини Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши ва Термиз шаҳарлари билан боғловчи халқаро стратегик аҳамиятга молик йўл. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тасарруфида. Узунлиги 724 км. Тошкент шаҳрининг вилоятлар билан иқтисодий, ижтимоий, маданий...

Сидқий Хондайлиқий

СИДҚИЙ ХОНДАЙЛИҚИЙ (тахаллуси; асл исм-шарифи Сирожиддин Маҳдум Мирзоҳидохунд ўғли) (1884–1934) – Тошкент адабий муҳитининг истеъдодли вакили, шоир, хаттот, таржимон. Ҳозирги Бўстонлиқ туманидаги Хондайлиқ қишлоғида туғилган. 1903 йилда Тошкентга келган ва дастлаб Кесакқўрғон маҳалласидаги Раҳматуллоҳ...

Сархумдон

САРХУМДОН – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Айрилиш, Каттаҳовуз, Лангар, Подахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Қарийб 300 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўнчилик, косибчилик, совунгарлик, деҳқончилик ва боғдорчилик (Нишабқулоқ, Бешқайрағоч, Хотинкўприк мавзеларида) билан шуғулланган

Ниёзбошитепа

НИЁЗБОШИТЕПА – шаҳар харобаси (4–8-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёси ўнг соҳилида, Қорасув канали ҳавзасида. Дастлаб (1937) археолог Г.В.Григорьев қайд этган. 1968 йил Бўзсув археологик отряди стратиграфик текшириш ўтказган

Демодам юриши

ДЕМОДАМ ЮРИШИ – салавкийлардан Салавк I ва Антиох саркардаси (стратеги) Демодамнинг Сирдарё ортидаги ерларга (тахминан ҳозирги Тошкент воҳаси) юриши (милоддан аввалги тахминан 293–280 йиллар). Қадимда Сирдарёни (уни юнонлар Яксарт, Танаис деб аташган) Европани Осиёдан...

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг...

Туябўғизтепа

ТУЯБЎFИЗТЕПА – илк ўрта асрларга мансуб дахмали тепаликлар (милодий 5–8-асрлар). Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)нинг шимоли-ғарбий соҳили яқинида, Ўртабоз мавзеида жойлашган. 1959–60-йилларда (Т.Аъзамхўжаев) ўрганилган. Дахмалар тепалик кўринишида, бўйи 2 м, диаметри 15–20 м бўлган....

Гаркерт (Ғузкерт)

ГАРКЕРТ, F у з к е р т – ўрта асрларда Чоч шаҳри (6–12-асрлар). Араб географларининг маълумотларига кўра (10-аср), Исфижоб йўлида Келес дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Қозиғурт тоғи ёнбағридаги дарёнинг сўл соҳилидаги Шаробхона шаҳар...

Муъмил Шоший

МУЪМИЛ ШОШИЙ, тўлиқ исми Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур ибн Абу Саҳл ибн Маъмун Шоший Хумракий (1049–1123) – фақиҳ, муҳаддис. Шош воҳасидаги Хумрак шаҳарчасида туғилган. Илм-маърифат талабида юрт кезган. Бухорода Абу Хаттоб Табарий ҳамда...

Миртемир

МИРТЕМИР (тахаллуси; асл исм-шарифи Турсунов Миртемир) (1910.30.5–1978.25.1) – Ўзбекистон халқ шоири (1971). Туркистонда туғилган. Эски мактабда таълим олгач (1919–20), Тошкентга келиб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1920–23) ва Ўзбек эркаклар билим юртида (1925–29) таҳсил...

Тошкент агломерацияси

ТОШКЕНТ АГЛОМЕРАЦИЯСИ – аҳоли, сони, ҳудудининг катталиги ва хўжаликдаги аҳамиятига кўра Ўрта Осиёда шаклланган шаҳар ва қишлоқларнинг энг йирик, мураккаб ҳудудий тизими. 6,4 минг км2 майдонни эгаллайди