Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Гаркерт (Ғузкерт)

Гаркерт (Ғузкерт)

ГАРКЕРТ, F у з к е р т – ўрта асрларда Чоч шаҳри (6–12-асрлар). Араб географларининг маълумотларига кўра (10-аср), Исфижоб йўлида Келес дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Қозиғурт тоғи ёнбағридаги дарёнинг сўл соҳилидаги Шаробхона шаҳар харобаси ўрнида бўлган, деб ҳисобланади (Г.И.Пацевич).

Ёдгорлик тўғри бурчак шаклида, шарқдан ғарбга чўзилган бўлиб, икки баландликдан: ғарбий – мудофаа девори, минора-буржлар ва хандақ билан ўралган арк, шунингдек, нисбатан пастроқ бўлган, девор ва ҳандақ билан ўралган шарқий ҳудуддан иборат. Уларнинг атрофида истеҳкомсиз рабод (майдони 1,2–2 гектар) бор. Қазишма ишлари олиб борилмаган. Гаркертдан топилган сопол буюмлар 6–12-асрларга оид. Гаркерт Чоч воҳаси билан Дашти Қипчоқ оралиғидаги муҳим стратегик маскан ҳисобланган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Тошкент матбуоти

Post Views: 661 Инсоният пайдо бўлганидан бошлабоқ ўзаро ахборот алмашув эҳтиёжи пайдо бўлган. Дастлаб, инсонлар …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *