Бош саҳифа » Биласизми? » Туябўғизтепа

Туябўғизтепа

ТУЯБЎFИЗТЕПА – илк ўрта асрларга мансуб дахмали тепаликлар (милодий 5–8-асрлар). Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи)нинг шимоли-ғарбий соҳили яқинида, Ўртабоз мавзеида жойлашган. 1959–60-йилларда (Т.Аъзамхўжаев) ўрганилган. Дахмалар тепалик кўринишида, бўйи 2 м, диаметри 15–20 м бўлган. Баъзи дахмалар катакомбали иншоотлар бўлиб, 2,6х2 м ли хоналарга ажратилган. Меҳнат қуроллари, сопол идишлар, темир пичоқ, танга, маржон, чиғаноқлар чиққан.

фото

Баъзи дахмалардан науслар очилган. Улардан тартибсиз суратда қўйилган, цилиндр шаклидаги оссуарий ва скелетлар топилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 152 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *