Ўзбекистон Республикаси Давлат болалар кутубхонаси

Кутубхонага 1965 йилда асос солинган. Кутубхона фондига китоблар билан биргаликда CD-дисклар, видео-аудио тасмалар ҳам жамланмоқда. Кутубхонада Китоб сақлаш, Кутубхона фондини тўкислаш ва каталогларни ташкил этиш, Мактабгача ёшдаги ва1–4-синф ўқувчиларига ҳамда 5–9-синф ўқувчиларига кутубхона хизмати кўрсатиш, Илмий-методик, Ахборот ва маълумот библиография, Маънавият-маърифат ва санъат, Ахборот технологиялари бўлимлари мавжуд.

Кутубхонанинг Ахборот технологиялари бўлими қошида «Соғлом авлод» медиа марказ ташкил этилган.

Кутубхона ташаббуси билан Ўзбекистон болалар кутубхоналарини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи хайрия жамғармаси ташкил этилган.

Бугунги кунда кутубхона фондида300 мингдан зиёд адабиётлар сақланмоқда.

Кутубхона Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 510 та болалар кутубхоналарига методик раҳбарлик қилади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК КУТУБХОНАЛАРИ

Методик маълумотнома
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2004

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *