«Розиқбой» маҳалласи
РОЗИҚБОЙ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешабой, Бадалбой, Арпапоя маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тахминан 80 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қўйчилик, ҳунармандчилик, баққоллик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги ҳудудида Олмазор даҳасининг турар жой бинолари қурилган.
«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил






Изоҳлар