Бош саҳифа » Тошкент тарихи » Кайковус чорбоғи

Кайковус чорбоғи

КАЙКОВУС ЧОРБОFИ – шайбонийлардан Суюнчхўжахон томонидан Тошкентда бунёд этилган чорбоғ (1525). Тошкент ҳокимларининг қароргоҳи ҳамда жангларда ярадор бўлган ўзбек султонлари даволанадиган шифохона бўлган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида ёзилишича, Кайковус чорбоғи шаҳар қўрғони ташқарисида, Кайковус ариғи бўйида жойлашган (номи шундан) ва унда Тошкент султонлари яшаган. Абдуллахон II Тошкентни қамал қилганда (1579), Кайковус чорбоғида бир неча кун қароргоҳ қуриб, дам олган. Восифийнинг «Бадое ул-вақое» («Нодир воқеалар») асарига кўра, Кайковус чорбоғида шоирлар мушоираси ўтказилган, Навоий ва Жомий шеърлари ўқилган, мусиқачилар, хонандалар ва бошқалар ўз санъатларини намойиш этишган, базм-зиёфатлар уюштирилган. Бу боғдаги ҳовуз ва фаввора атрофига дарахт ва гулларнинг турли-туман навлари, манзарали дарахтлар кўплаб экилган. Айниқса, Самарқанддан келтирилган терак, қайрағоч ва бошқа дарахтлар машҳур бўлган. Бизнинг кунларгача Кайковус чорбоғидан хотира бўлиб шаҳарнинг Себзор даҳасидаги айрим маҳаллалар номи (масалан, Хончорбоғ маҳалласи) сақланиб қолган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Регистон ариғи

Post Views: 387 РЕГИСТОН АРИFИ – Кайковус каналининг чап ирмоғидан (Зарқайнар кўчасига яқин жойдан) бошланган; …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *