Помечено: Toshkent

Яқин ўтмиш. «Националь»

«НАЦИОНАЛЬ» – меҳмонхона. Ўрта Осиёда дастлабки меҳмонхона бўлиб, 1912 йилда Жиззах кўчаси (ҳозирги Бухоро кўчаси) ва Зирабулоқ кўчаси муюлишида немис уйғониш даври услубида (меъмор И.А.Макевич), ўша пайтдаги йирик бойлардан Тўхтабой маблағига қурилган. Кейинчалик «Шарқ»...

Эгарчи

ЭГАРЧИ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қатортерак, Олмазор, Девонбеги, Таллак ва Мерганча маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, кўпчилиги эгарчилик (номи шундан) ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Эгарчида...

Суюнчхўжахон

СУЮНЧХЎЖАХОН, Суюнчакхон, Суюнчик султон (тахминан 1452–1525.23.06) – шайбонийлардан бўлган Тошкент хони (1503–25). Абулхайрхон ва Улуғбекнинг қизи Робия Султон бегимнинг фарзанди. Шайбонийхон Мовароуннаҳрни эгаллагач, Самарқандни пойтахт қилиб, Туркистонни Кўчкунчихонга, Тошкентни Суюнчхўжахонга берган

Работ (Равот)

РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик...

Оқтепа-2

ОҚТЕПА-2 – археологик ёдгорлик; қадимги Чочнинг шимоли-ғарбий туманига мансуб қалъа харобаси (милоддан аввалги 1-аср – милодий 4-аср охири). Ҳозирги Қозоғистон Республикасидаги Чордара шаҳридан 15 км жанубда, Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги тепаликда жойлашган. Оқтепа-2 антик давр...

Маннон Ромиз (Рамзий)

РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Маннон, 1895–1938) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. Матбуот, нашриёт ва маориф соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Адабий-журналистик фаолияти 1920 йилдан бошланган. Адабий-танқидий ва публицистик мақолалар...

Хотинкўприк

ХОТИНКЎПРИК – Тошкентнинг шимоли-ғарбида, Собир Раҳимов тумани (ҳозирги Олмазор тумани), Олимпия мавзесига яқин ердаги жарлик устига қурилган қадимий ёғоч кўприк. 1490 йилга оид Хожа Аҳрор вақфномасида айтилишига кўра, Қурама мулкининг ғарбий чегараси «Хотун Кўфруги»,...

Тошкент минерал суви

ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ – Тошкент атрофи артезиан ҳавзасига мансуб, махсус хосса ва компонентларга эга бўлган минерал суви. Юқори бўр – сеноман ярусидаги гравелит ва қумтош қатламларида жойлашган. Дастлаб 1948 йил Эшонқўрғон структураси (Қозоғистоннинг Жанубий...

Тешиккўприктепа

ТЕШИККЎПРИКТЕПА – 5–13-аср бошига оид археологик ёдгорлик; аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳ. «Ҳамза» (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида (Бунёдкор шоҳкўчаси) жойлашган. Унда 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич бир неча марта материаллар йиққан; 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси кузатишлар олиб...

Тошкент кўчалари. Тақачи

ТАҚАЧИ КЎЧАСИ – Учтепа туманининг «Ўткир», «Зулфизар», «Кўркамобод», «Хуршид», «Қуйи Дархон» маҳаллалари ҳудудида. Зиё Саид ва Чевар кўчалари оралиғида. Узунлиги 3,5 км атрофида. Тошкент зилзиласи (1966)дан зарар кўрган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ажратилган...

Тошкент-2200. Ўрта асрларда Бинкат — Тошкентнинг сув билан таъминланишига доир мулоҳазалар

Маълумки, қадимги Шош воҳаси ўзининг қулай географик ўрни, гўзал табиати, табиий бойликлари, ер-сув, ўсимликлар олами ва ҳайвонот дунёси билан ўта қадим замондан бошлаб ҳамма давр кишиларининг эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Шу боис ҳудудда...

Дукенттепа

ДУКЕНТТЕПА – шаҳар харобаси (6–16-асрлар). Ангрен шаҳридан 8 км шимолда жойлашган. 1958 йилда бу ердан кумуш тангалар хазинаси (13-аср охири – 14-аср) топилган. Археолог Ю.Ф.Буряков (1959, 1962 ва 1966) археологик кузатув, тангалар тўплаш ишлари...

Киндактепа

КИНДАКТЕПА – 2–13-асрларга мансуб шаҳар харобаси. Тошкент денгизи зонасида. Дастлаб 1959 йил В.И.Нильсен ва Т. Аъзамхўжаев томонидан ўрганилиб, унинг фақат арк ва 1 шаҳристони аниқланган. 1971 йил уни Ю.Ф.Буряков ва В.И.Спришевский атрофлича текширган. 1972–75...

«Марказ»лар

«МАРКАЗ» – турар жой массиви. Лойиҳалаштирилган марказий ҳудуд таркибига киради. Шаҳар маркази бўйлаб жойлашган, «М» (марказ) индексли микрорайонлардан ташкил топган. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари 1966 йил бошланган. Лойиҳа муаллифлари: Л.Адамов, С.Р.Одилов, А.Ванке, Р.Зубова ва...