Помечено: энциклопедия

ЎМКТ «Ватанпарвар»

«ВАТАНПАРВАР», Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти – нодавлат нотижорат ташкилот. 1991 йил 23 ноябрда тузилган. Ўзбекистон фуқароларининг мустақил оммавий-ҳимоя, спорт-техник ва ватанпарварлик жамоат ташкилотидир. Ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини, унинг қуролли кучлари,...

Қадимги маҳаллалар. Гулбозор

ГУЛБОЗОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ҳадра ва Себзор даҳасининг Қошиқчилик маҳаллалари билан, Шайхонтоҳур кўчаси ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Гулбозорда 200 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик (тунукасозлик, бўз тўқиш...

Аллон маҳалласи

АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», Алишер Навоий, «Беруний майдони» ва «Университет» маҳаллалари билан чегарадош. 1931 йил ташкил қилинган. «Аллон» сўзи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит...

Оқтепа майдони

ОҚТЕПА МАЙДОНИ – Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Есенин, Боғистон ва Самарқанд Дарвозаси кўчалари туташган чорраҳада жойлашган. Майдон ўртасидан Оқтепа канали ўтган. Чилонзор Оқтепаси номидан келиб чиққан ҳолда шу ном...

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон ХКСнинг 1918 йил 16 мартдаги қарори билан шу йил 21 апрелда Тошкентнинг Янги шаҳар қисмидаги Озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон...

Даҳкет

ДАҲКЕТ – илк ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (7–16-аср). Даҳкет харобалари Ангрен шаҳри шимолида, Оҳангарон дарёси ирмоғи Дукентсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Қўрғон-қалъа (баландлиги 6–18 м, диаметри 60 м дан ортиқ) ва шаҳристон (майдони 10...

Шоирлар. Саидрасул Саидазизов

САИДАЗИЗОВ Саидрасул (1866–1933.3.2) – маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда туғилган. Мадраса ва рус-тузем мактабини тугатган (1900). Мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод...

Тошкент масжидлари тарихидан

МАСЖИД, Мачит (араб тилида «сажда қилинадиган жой») – шаҳарда дастлабки Масжид Бинкатда бун­ёд этилган. Лекин бу ҳақда батафсил маълумотлар етиб келмаган. 9–10-аср араб тарихчилари Истахрий, Мақдисий ва ибн Ҳавқал шаҳар арки ёнидаги жоме масжидини...

Ислом институти

ИСЛОМ ИНСТИТУТИ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47а -уй) – олий диний ўқув юрти. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бош­қармаси раиси, муфтий Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ўғли ташаббуси билан масжид...

Лайлакқўнди (Лайлакли) масжиди

Лайлакқўнди (Лайлакли) масжиди, Охунгузар-1 масжиди (Зарқайнар кўчаси боши) – Тошкентнинг Эски шаҳар мавзеидаги меъморий ёдгорлик (1775). Бозорга яқин бўлганлиги учун нафақат масжид, балки карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Масжид пойдевори пишиқ ғиштдан 1,5–1,75 м қалинликда...

Полицмейстер

ПОЛИЦМЕЙСТЕР, полицеймейстер – 1917 йил Февраль инқилобига қадар Тошкент шаҳар полицияси бошлиғи. Полицмейстер мансаби 1718 йил Петербургда юзага келган. 1782 йилдан барча губерня ва шаҳарларда жорий қилинган. Тошкентда 1887 йил Янги ва Эски шаҳарда...

«Беш бош»

«БЕШ БОШ» – 20-аср бошларида Туркистон пахта тозалаш ва пахта мойи ишлаб чиқариш саноатида ҳукмронлик қилган акциядорлик жамияти. 1914 йил ташкил қилинган. Пахтани сотиб олиш, пахта тозалаш ва пахта мойи заводлари қуриш билан шуғулланган....

Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган....

Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда...

Шоирлар. Элбек

ЭЛБЕК (тахаллуси; асл номи Юнусов Машриқ) (1898– 1939.11.2) – шоир, тилшунос ва фольклоршунос. Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғида туғилган. 1911 йилдан Тошкентда. Авлонийнинг «усули савтия» мактабида (1914) ўқиган. Айни пайтда босмахонада ишлаган. Наримонов номидаги таълим-тарбия...