Бош саҳифа » Тарих » Даҳкет

Даҳкет

ДАҲКЕТ – илк ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (7–16-аср). Даҳкет харобалари Ангрен шаҳри шимолида, Оҳангарон дарёси ирмоғи Дукентсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Қўрғон-қалъа (баландлиги 6–18 м, диаметри 60 м дан ортиқ) ва шаҳристон (майдони 10 гектардан ортиқ)дан иборат. Даҳкетдаги энг қадимий ҳаёт излари 7–8-асрларга оид, шаҳар 10–12-асрларда равнақ топган. Маҳобатли иншоотлар харобалари сақланган. Топилмалар орасида – кумуш тангалар хазиналари, кумуш билагузуклар ва ажойиб сирланган сопол идишлар ажралиб туради. Даҳкетнинг шаклланишига унинг қулай географик ўрни: уч томондан тоғлар ва сойнинг қия, тик қирғоқлари билан ўралганлиги имкон берган. Даҳкет Жанубий Чатқолдаги йирик олтин конларига борадиган йўлни қўриқлаб турувчи кучли қалъа бўлган. Шарқ муаррихлари уни Чоч мулки чегарасига яқин жойлашган шаҳар сифатида таърифлайдилар. «Ҳудуд ул-олам» (10-аср) муаллифининг сўзларига кўра, «Даҳкет тоғларидан дору-и-муш» – «хафақон дориси» келтирилган. Мўғуллар истилоси (13-аср боши)дан сўнг Даҳкет тоғдаги карвон йўлидаги шаҳарча-қалъа сифатида сақланган. Ундан 13–14, 15–16-асрларга оид кумуш ва мис тангаларнинг йирик хазиналари топилган. Ҳозирда унинг ўрнида Дукент қишлоғи жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Темурийлар хилхонасининг очилиши: Амир Темур, Шоҳрух ва Мирзо Улуғбек бюстининг яратилиш тарихи, қабрига қайтариш унутилган Бибихоним жасади

Post Views: 313 Бу муҳим тарихий воқеанинг рўй берганига шу йилнинг июнь ойида роппа-роса 80 …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *